Қайднома

Қидирув

Левагол - биринчи давра «қирол»и

Левагол - биринчи давра «қирол»и

  08.01.2020 14:51
  0
  250
Левагол - биринчи давра «қирол»и

Бундеслигада ўйнаётган футболчилар «Бавария» тўпурари Роберт Левандовскини чемпионат биринчи даврасининг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олишди. Польшалик голеадор Kicker журнали томонидан ўтказилган сўровда 239 нафар (44,7 фоиз) ҳамкасбидан овоз олди. Бу деярли ҳар икки футболчидан бири Леваголни эътироф этганини билдиради. Айтиш ўринли, Левандовски Бундеслиганинг дастлабки 11та турида гол урди, чемпионат тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди, қолаверса, яна бир қатор рекордлар ўрнатди. Умуман олганда, «Бавария» юлдузи биринчи давра баҳсларида рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилди. Ўртача ҳисобда айтсак, ҳар 78 дақиқалик ўйин вақтига 1та гол тўғри келмоқда. Хуллас, Левагол сўровда «РБ Лейпциг» вакили Тимо Вернер (14,6 фоиз овоз) ва «Боруссия» Д. ҳужумчиси Жейдон Санчо (14,6 фоиз овоз)ни катта фарқ билан ортда қолдирди.

Дарвозабонлар орасида эса 38,9 фоиз овоз тўплаган Ян Зоммер («Боруссия» М.) «Бавария» кипери Мануэль Нойер (10,9 фоиз овоз)дан устун чиқди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz