Қайднома

Қидирув

Қойилмақом натижалар

Қойилмақом натижалар

  08.01.2020 11:24
  0
  261
Қойилмақом натижалар

«Ювентус» етакчиси Криштиану Роналду 2020 йилни қойилмақом тарзда бошлади. Португалиялик юлдуз «А» серия18-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши ўйин (4:0)да 3та гол уришдан ташқари, яна бирига ҳаммуаллифлик қилди. Бу 34 ёшли португал учун Италия чемпионатидаги дебют «хет-трик»дир. Роналду бунга қадар «Ювентус»нинг ЧЛ-2018|2019 1|8 финалидан ўрин олган «Атлетико» билан ўйини (3:0)да 3та гол урган эди. Умуман олганда, Роналду шу билан бир неча рекорд кўрсаткичлар муаллифига айланди.

- Роналду - Европанинг кучли 5та лигасида қаторасига 18 йил давомида гол урган биринчи футболчи. Унинг бу серияси 2003 бошланган эди. Тўғри, бу йил икки футболчи Роналду рекордини такрорлаш имкониятига эга. Булар - 38 ёшли Хоакин («Бетис») ва 41 ёшли Клаудио Писарро («Вердер»).

- Роналду АПЛ, Ла Лига ва «А» серияда «хет-трик» қайд этган иккинчи футболчи бўлди. «Интер» ҳужумчиси Алексис Санчес футбол тарихида бундай натижага эришган биринчи ўйинчи ҳисобланади. Чилилик ҳужумчи фаолияти давомида «Удинезе», «Барселона», «Арсенал» ва «МЮ» жамоаларида ўйнаганини эслатиш жоиз. Роналду эса АПЛ ва Ла Лигада тегишлича «МЮ» ҳамда «Реал» шарафини ҳимоя қилган.

- Роналду фаолияти давомида 10-турнирда «хет-трик»ка эришди. 34 ёшли юлдуз бунга қадар АПЛ, Ла Лига, ЖЧ, Клублар ўртасидаги ЖЧ, Европа чемпионати саралаши, ЖЧ саралаши, Испания кубоги, Европа Миллатлар лигаси ва ЕЧЛда 1та ўйинда 3та гол уришни уддалаганди.

- Роналду «А» серияда илк марта кетма-кет 5та ўйинда гол урди. Ҳужумчи «Кальяри» билан ўйинга қадар «Удинезе» (2та), «Сассуоло», «Лацио» ва «Сампдория» клублари дарвозасини ишғол қилганди.

- Роналду Европа миллий чемпионатлари доирасида 36-марта «хет-трик» қайд этди. Португалиялик юлдуз бу борада асосий рақобатчиси - Лионель Месси (35та «хет-трик»)дан ўзиб кетди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz