Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машарипов: «Ҳозирча таклиф йўқ, фақат қизиқишлар бор...»

Жалолиддин Машарипов: «Ҳозирча таклиф йўқ, фақат қизиқишлар бор...»

  09.01.2020 02:02
  0
  296
Жалолиддин Машарипов: «Ҳозирча таклиф йўқ, фақат қизиқишлар бор...»

«Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов «Спорт» телеканалининг «Бугун футбол» кўрсатувида меҳмон бўлиб, ўзига бўлаётган таклифлар, «Пахтакор»нинг Адейбайорга қизиқиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Тўғрисини айтсам, ўзимга Осиё клубларидан таклифлар бўлди. Аммо мен Хитой ёки Қатарда эмас, Европада тўп суришни истардим. Ҳозирча таклиф йўқ, фақат қизиқишлар бор. Масалан, Россия чемпионатидан қизиқишлар бўлди, аммо улар трансфер нархимни эшитиб, Бразилиядан легионер олиб келишни маъқул топишади. Россия клублари сафига текинга бориб қўшилсам, имконият беришга тайёр, аммо трансфер пули сўралганда, ундан кўра, Бразилиядан футболчи олиб келишни лозим топишади. 

Бу йил «Пахтакор» Осиё чемпионлар лигасида чемпион бўлишни мақсад қилган. Шу боис, жамоада қолиб мақсадга эришиш учун ёрдам бермоқчиман. Келажакда эса Англия ёки Испания чемпионатида тўп суришни истардим.

Адебайорнинг «Пахтакор»га келиши? Бизга ҳам Адебайор билан гаплашаётганликлари ҳақида айтишганди. Аммо, аниқ бир маълумот берилгани йўқ. Агар, Адебайордек футболчилар чемпионатимизга келса, фойдаси тегади. У ОЧЛда ҳам «Пахтакор»га катта ёрдам бериши мумкин.

Энг яхши тандем? Шахсан мен учун майдонда энг яхши тандем бу Фаррух Сайфиевдир. У билан нафақат майдонда, майдон ташқарисида ҳам бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Айниқса, қанотларда тушуниб тўп сурамиз. Акром Комилов ҳақида ҳам яхши фикрдаман, у билан ҳам майдонда бир-биримизни яхши тушуниб ҳаракат қиламиз» - дейди Жалолиддин Машарипов телеканалдаги суҳбати давомида.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz