Қайднома

Қидирув

"Темирйўлчилар" бугундан 2 маҳалдан машғулотларга киришишди ва...

"Темирйўлчилар" бугундан 2 маҳалдан машғулотларга киришишди ва...

  09.01.2020 00:01
  0
  248

БАА пойтахти Абу Дабида янги мавсумнинг илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Локомотив" бугун икки маҳал шуғулланди. Кеча футболчилар фақат эрталаб тренажёр залда шуғулланиб, тушдан сўнг мураббийлар штаби жамоага дам берганди.
Бугундан яна икки маҳал машғулотлар бошланди. Иккала машғулот ҳам футбол майдонида кечди. Жамоамиз аъзолари ҳар бир машғулотга ўта масъулият билан ёндошган ҳолда қаттиқ меҳнат қилишяпти. Айтиш мумкинки, жамоа янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

 

Бугунги машғулотга икки нафар футболчи қўшилди. Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" ва "Бухоро"да ўтказган ярим ҳимоячи Даврон Умиров билан клубимиз футбол мактаби тарбияланувчиси Жавоҳир Абдуалимов. Айтиш мумкинки, Умиров "Локо" билан шартнома имзолади ҳамда ушбу мавсумни "темирйўлчилар" сафида ўтказади.

 

Кундузги машғулотда асосий эътибор жисмоний ҳолат билан биргаликда тўпни тўғри назорат қилиш ҳамда аниқ зарба беришга қаратилди, кечки машғулотда эса асосан стандарт вазиятлар устида ишланди. Эслатиб ўтамиз, Абу Даби йиғини 15 январга қадар давом этади, шундан сўнг "темирйўлчилар" Тошкентга қайтиб ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан кечадиган баҳсга тайёргарликни давом эттиришади.

 

Абу Дабидаги йиғин чоғида "Локо" иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Дастлабкиси 11 январь куни Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клубига қарши кечса, иккинчи назорат баҳси 14 январда Хитойнинг "Жиангсу Сунинг" жамоаси билан бўлади.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz