Қайднома

Қидирув

Даражаси паст бўлмасин ва "Интер" ҳам катта фойда кўрмоқчи

Даражаси паст бўлмасин ва "Интер" ҳам катта фойда кўрмоқчи

  09.01.2020 06:45
  0
  311
Даражаси паст бўлмасин ва

«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пентек даражаси пастроқ жамоага ўтмоқчи эмас. Calciomercato хабарида таъкидланишича, поляк йигити шунга мувофиқ, «Кристал Пэлас» ва «Женоа»дан тушган таклифларни рад этди. Умуман, Пентекнинг миланликлар сафида қолиш-қолмаслиги ноаниқлигича қолмоқда. Зеро, Златан Ибрагимович келгач, Кшиштофга бериладиган ўйин вақти кескин камайиши эҳтимоли юқори. Унинг «Милан» билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Пентекнинг бозор баҳоси - 32 миллион евро.

Айтганча, Милан шаҳрининг яна бир жамоаси «Интер» шу йилнинг ўзида 7 нафар футболчисини сотиш ниятида. Tuttomercatoweb сайти тарқатган хабарда таъкидланишича, Милан клуби қишки ва ёзги трансферлар орқали камида 150 миллион евро топмоқчи. Демак, «Интер» раҳбарияти Дальберт, Ража Наингголан, Жоау Мариу, Иван Перишич, Мауро Икарди, Маттео Политано ва Габриэль Барбозани сотишни режалаштирмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz