Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан:«Ҳақли ғалабага эришдик»

Зинедин Зидан:«Ҳақли ғалабага эришдик»

  09.01.2020 11:01
  0
  241
Зинедин Зидан:«Ҳақли ғалабага эришдик»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания суперкубоги ярим финалидан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйиндан (3:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳар доим ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугун ҳақли ва қувонарли натижага эришдик. Ажойиб ўйин кўрсатдик. Яхши ўйин кўрсатиш учун бизда барча нарса бор. Буни «Валенсия» каби кучли рақибга қарши ўйинда исботладик. Энди эса дам олиб, финалга тайёргарлик кўрамиз. Бундан хурсандмиз.

Майдонга 5 ярим ҳимоячини туширдим. Винисиус ва Родриго захирада қолди, аммо қанотларда кўпроқ имкониятларга эга бўлиш мақсадида Иско ва Модрични майдонга туширдим. Уларнинг барчаси яхши ўйнашди.

Бу фақат бугунги ўйин учун режа эди. Қанот ярим ҳимоячиларини туширишим мумкин эди, аммо бунинг аксини қилдим. Бу режа иш берди. Бизда ресурслар кўп. Кроос ва Модричнинг голлари буни исботлаб турибди» – дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz