Қайднома

Қидирув

Испания суперкубогига қизиқиш паст...

Испания суперкубогига қизиқиш паст...

  10.01.2020 07:29
  0
  268
Испания суперкубогига қизиқиш паст...

Бу йил Испания суперкубоги тақдирига янги форматдаги турнир орқали аниқлик киритилади. Яъни «Реал», «Барселона», «Атлетико» ва «Валенсия» клублари соврин учун Саудия Арабистонида майдонга тушади.

Дарвоқе, кеча биринчи ярим финал баҳсида «Реал» ва «Валенсия» ўзаро куч синашди. «Барселона» - «Атлетико» ўйини эса бугун бўлиб ўтади. Якшанба кунги маълумотлар бўйича айтсак, 4та жамоа ажратилган чипталарнинг атиги 9 фоизини сотган, холос. Рақамларда айтсак, клубларга ажратилган 12000 чиптадан атиги 1076таси сотилган. Ваҳоланки, чипта баҳоси унча қиммат эмас - 25 евро. Қолаверса, «Атлетико» ва «Валенсия» раҳбарияти фанатларнинг турнир ўтказиладиган Жиддага етиб олиш харажатини кўтаришини маълум қилганди. Бироқ бундай чоралар ҳам ҳеч қандай натижа бермади - Испания суперкубогига қизиқиш ошгани йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz