Қайднома

Қидирув

Шкриньяр ва Матвиенко номзоди

Шкриньяр ва Матвиенко номзоди

  10.01.2020 10:51
  0
  254
Шкриньяр ва Матвиенко номзоди

The Athletic хабарига кўра, «Манчестер Сити» қишки трансферлар чоғи ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
«Шаҳарликлар» айни пайт икки футболчи номзодини кўриб чиқишмоқда - Милан Шкриньяр («Интер») ва Николай Матвиенко («Шахтёр»). Шкриньяр ўтган йили Милан клуби билан 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шарт­нома тузганди. «Сити» хорватиялик футболчини ўз сафида кўришни истаса, унда 62 миллион фунтдан кўпроқ сарфлашига тўғри келади. «Сити» шунинг баробарида Натан Аке («Борнмут») ва Жаглар Сеюнжю («Лестер»)ни ҳам кузатмоқда. 23 ёшли Матвиенкога келсак, Украина терма жамоасида 26та ўйин ўтказишга улгурган футболчининг бозор баҳоси 3 миллион еврога тенг. Унинг «Шахтёр» билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача амалда бўлади. Манчестерликлар ярим ҳимояга «Тоттенхэм» вакили Гарри Уинксни мўлжаллашмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz