Қайднома

Қидирув

«Атлетико» голлар шоусида «Барса»ни мағлуб этиб, Суперкубок финалига чиқди (видео)

«Атлетико» голлар шоусида «Барса»ни мағлуб этиб, Суперкубок финалига чиқди (видео)

  10.01.2020 08:00
  0
  319
«Атлетико» голлар шоусида «Барса»ни мағлуб этиб, Суперкубок финалига чиқди (видео)

Испания Суперкубогининг иккинчи ярим финалида 9 январь, пайшанба куни «Барселона» ва «Атлетико» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Биринчи бўлим каталонияликларнинг устунлигида ўтган бўлса-да, танаффусга қадар гол бўлмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида мадридликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди, захирадан майдонга қўшилган Коке каталонлар дарвозасини ишғол қилди. Бироқ «Барселона» футболчилари бунга тезда жавоб қайтарди.

51-дақиқада Лионель Месси жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба билан дарвозани аниқ нишонга олди. 62-дақиқада Антуан Гризманн собиқ жамоасига гол урган ҳолда «Барселона»ни олдинга олиб чиқди.

Сўнгги ўн дақиқалик аввалида каталонияликлар посбони Нето ўз жарима майдони ичида қўпол ҳаракат қилди. Белгиланган пенальтини Альваро Мората голга айлантирди. 86-дақиқада «Барселона» футболчилари майдон марказида тўпни йўқотди, натижада мадридликлар қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Анхель Корреа бирга-бир вазиятни кўкка совурмади.

Мавзуга доир: «Реал» Кроос ва Модрич супер голлар урган ўйинда «Валенсия»ни таслим қилиб, Испания Суперкубоги финалига чиқди (видео)

Шу тариқа «Атлетико» мусобақа финалига йўлланма олди. 12 январь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсда «матрасчилар» «Реал Мадрид»га қарши майдонга тушади.

Испания Суперкубоги

Ярим финал баҳси

9 январь, пайшанба

«Барселона» — «Атлетико» 2:3

Голлар: 0:1 – 46 Коке, 1:1 – 51 Месси, 2:1 – 62 Гризманн, 2:2 – 81, пенальти Мората, 2:3 – 86 Корреа.

«Барселона»: Нето, Умтити, Альба, Пике, Серхи Роберто, де Йонг (Фати, 88), Видаль, Бускетс (Ракитич, 86), Гризманн, Месси, Суарес.

«Атлетико»: Облак, Лоди (Витоло, 67), Савич, Триппьер, Фелипе, Сауль, Эррера (Коке, 46; Льоренте, 72), Корреа, Томас, Жоау Феликс, Мората.

Огоҳлантиришлар: Пике (31), Томас (35), Суарес (45), Савич (45), Фелипе (64), Льоренте (72), Видаль (77), Нето (80).


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz