Қайднома

Қидирув

Луис Суарес: «VAR`да ҳам биз каби инсонлар ишлашади...»

Луис Суарес: «VAR`да ҳам биз каби инсонлар ишлашади...»

  10.01.2020 14:41
  0
  235
Луис Суарес: «VAR`да ҳам биз каби инсонлар ишлашади...»

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания суперкубоги доирасида «Атлетико»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Вальверде айбдор эмас, ўйинчилар хатога йўл қўйишди. Бундай қилмаслигимиз керак эди.

Бу мағлубият бизга ёрдам берадими ёки йўқми, билмадим, аммо тўғрилашимиз керак бўлган нарсалар бор. Биз ўйинни назорат қилдик, шунинг учун бундай хатоларга йўл қўймаслигимиз керак эди. Аммо йўл қўйдик ва рақибни қарши ҳужумда ўтказиб юбордик.

Инобатга олинмаган иккита гол? Мен VAR ҳақида ўз фикримни айтдим. Энг мантиқий тизим — бу голни автомат аниқлаш тизими. Офсайд борасида эса хатога йўл қўйиш мумкин, чунки уни биз каби инсонлар аниқлайди», – деди Суарес.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz