Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов «Рубин»ни тарк этди

Виталий Денисов «Рубин»ни тарк этди

  11.01.2020 21:15
  0
  270
Виталий Денисов «Рубин»ни тарк этди

Қозоннинг «Рубин» клуби ва 32 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов икки томоннинг розилиги асосида шартномани бекор қилишди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Крилья Советов» жамоасидан «Рубин» клубига 2019 йилнинг июнь ойида ўтган Виталий Денисов жамоаси сафида Премьер-лига доирасида 8 ўйинда, Россия кубоги доирасида эса битта баҳсда майдонга тушди. Виталий Денисов қишки трансфер ойнаси вақтида ўзига бошқа клуб топиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Премьер-лигаси биринчи даврасидан кейин 13-ўринда бораётган Татаристон клуби декабрь ойида Роман Шароновни истеъфога чиқариб, Леонид Слуцкийни бош мураббий этиб тайинлаганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz