Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" эртага Про-лига вакили "Турон" билан ўйнайди

"Навбаҳор" эртага Про-лига вакили "Турон" билан ўйнайди

  11.01.2020 23:41
  0
  288

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда. “Лочинлар”га Про-лига вакиллари – “Турон” (Яйпан) ва “Нефтчи” (Фарғона) жамоалари спарринг- рақиб бўлади.

Дастлабки назорат-синов баҳси эртага, яъни 12 январь куни соат 14:00да Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясида яйпанликларга қарши ўтказилади.
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионер футболчиларни тушириб, уларнинг маҳоратларини синовдан ўтказиш ниятида.
"Нефтчи" билан кечадиган иккинчи ўртоқлик баҳси эса 16 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Фарғонада ўтказилади. “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашувда майдонга аралаш таркибни тушириш режалаштирилмоқда.
***

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ихтиёрига кеча яна икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди. Ярим ҳимоя чизиғида тўп сурадиган мазкур футболчиларнинг бири россиялик Буньямудин Мустафоев бўлса, иккинчиси украиналик Дмитрий Скоблов.

Мустафоев 1992 йил, 7 сентябрда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Кубань” (Краснодар), “Торпедо” (Армавир), “Черноморец” (Новороссийск), “Факел” (Воронеж), “Армавир” (Армавир) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумда “Машук” (Пятигорск) жамоасида тўп сурган.

Дмитрий Скоблов эса 1989 йил 30 ноябрда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Украинанинг “Ильичевец” (Мариуполь), “Шахтёр-3” (Донецк), “Буковина” (Черновци), “Гелиос” (Харьков), “Волинь” (Луцк), “Авангард” (Краматорск) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса “Кремень” (Кременчук) жамоасида ўтказган.

Ушбу футболчилар “лочинлар”нинг бугунги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишди. Шу тариқа, “Навбаҳор”да кўрикдан ўтишга келган легионерларнинг сони 10 нафарга етди. Шунингдек, яна бир қатор хорижлик футболчиларнинг Наманганга ташрифлари кутилмоқда.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz