Қайднома

Қидирув

Рохо хизматига эҳтиёж йўқ, Погба эса операция қилинди

Рохо хизматига эҳтиёж йўқ, Погба эса операция қилинди

  12.01.2020 04:08
  0
  284

Ҳимоячи Маркос Рохо қишки трансферлар вақти «МЮ» билан хайрлашса керак. Daily Star нашрида ёзилишича, манчестерликлар аргентиналик футболчининг клубдаги келажагига шубҳа билан қарашмоқда. Аввалроқ Рохонинг хизматига «Фиорентина» қизиқаётгани айтилганди. 29 ёшли футболчи «МЮ» сафига 2014 йили қўшилганди. У ортда қолган 5 мавсум мобайнида жами 113та ўйинда қатнашиб, 2та гол уришдан ташқари, 4 марта ассистентлик ролини бажарди.

Айтганча, жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба 2 январь куни жарроҳлик столига ётди. The Telegraph нашрининг маълум қилишича, амалиёт муваффақиятли ўтди. Айтиш жоиз, Погба Евро-2020дан четда қолиш хавфидан чўчиб, операцияга розилик берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz