Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ливерпуль» сафарда «Тоттенхэм»ни мағлубэтди

АПЛ: «Ливерпуль» сафарда «Тоттенхэм»ни мағлубэтди

  12.01.2020 01:28
  0
  291
АПЛ: «Ливерпуль» сафарда «Тоттенхэм»ни мағлубэтди

Англия Премьер-лигасининг 22-турининг марказий учрашуви поёнига етди. Унда «Тоттенхэм» клуби ўз майдонида пешқадам «Ливерпуль» клубини қабул қилди.

Баҳснинг илк дақиқаларидан бошлаб ҳар иккала жамоа ҳам кетма-кет ҳужумларни ташкил қилишди. Бироқ устунлик кўпроқ Юрген Клопп устозлигидаги «Ливерпуль» футболчиларининг томонида бўлди. «Тақачилар» эса қарши ҳужумларга кўпроқ эътибор қаратишди.

37-дақиқага келиб учрашув ниҳоят гол киритилди. Роберто Фирминьо жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг ажойиб узатмасидан кейин Гассанига дарвозасига йўл топди.

Танаффусдан кейин «тақачилар» анча ҳужумкор футбол намойиш қилди. Айниқса, Лукас Моура бир неча маротаба «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилиш имкониятига эга бўлди. Баъзи вазиятларда Алиссон ишончли ҳаракатланди.

Шу тариқа, ўйин 1:0 ҳисобида «Ливерпуль»нинг навбатдаги ғалабаси билан якунланди. Бу ғалабадан кейин «қизиллар» ўз очколари сонини 61тага етказиб олди. «Тоттенхэм» ҳисобида эса 30 очко мавжуд бўлиб, клуб 8-ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ, 22-ТУР.

ТОТТЕНХЭМ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:1 (0:1)

Гол: 0:1 – 37 Фирмино.

Тоттенхэм: Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Алли, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Лукас Моура, Уинкс, Сон Хын Мин, Танганга.

Ливерпуль: Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Мане (Ориги, 81), Салоҳ (Шакири, 90), Фирмино.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz