Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг 2-тур учрашувлари 12 январь, якшанба куни давом эттирилади.
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2-тур доирасида Хитойга қарши майдонга тушади. Сонгхла шаҳридаги «Тинсуланон» стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирга узатилиши режа қилинган.
1-турда Ўзбекистон олимпиячилари Эрон билан дуранг ўйнаган (1:1), Хитой эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.
Бугун Эрон ҳамда Жанубий Корея ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, B гуруҳи вакиллари 2-тур учрашувларини ўтказади.
U23 Осиё чемпионати—2020
2-тур баҳслари
12 январь, якшанба
B гуруҳи
15:15. Саудия Арабистони — Қатар 18:15. Сурия — Япония
C гуруҳи
15:15. Эрон — Жанубий Корея 18:15. Хитой — Ўзбекистон
***
U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 2-тур
Хитой - Ўзбекистон
12 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри ва Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (иккиси Қатар)
Тўртинчи ҳакам: Ҳамис Ал Кувари (Қатар)
VAR ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али ва Муҳаммад Абдулла ҲАсан Муҳаммад (иккиси БАА)
***
Ўзбекистоннинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:
Дарвозабонлар: 1.Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), 12.Машхуржон Муҳаммаджонов ("Насаф"), 21.Низомитдин Зиёвутдинов (АГМК).
Ҳимоячилар: 2.Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), 3.Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), 5.Дилшод Саитов ("Насаф"), 13.Шерзод Насруллаев ("Насаф"), 15.Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), 19.Илҳом Алижонов ("Навбаҳор"), 20.Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: 4.Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), 6.Азиз Ғаниев ("Насаф"), 7.Шароф Мухитдинов ("Насаф"), 8.Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), 9.Жасурбек Яхшибоев (АГМК), 14.Аброрбек Исмоилов ("Сурхон"), 17.Ислом Кенжабоев ("Насаф"), 18.Достон Ибрагимов ("Қизилқум"), 22.Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), 23.Ойбек Бозоров ("Насаф").
Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), 11.Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор"), 16.Азизбек Амонов ("Локомотив").
Хитойнинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:
Дарвозабонлар: 1.Ли Гуанси ("Шандонг Луненг"), 12.Чен Веи ("Шанхай СИПГ"), 22.Занг Ян ("Жиангсу Сунинг")
Ҳимоячилар: 2.Тонг Леи ("Зеижанг Гринтаун"), 4.Веи Зен ("Шанхай СИПГ"), 5.Зу Ченжие ("Шанхай Шеньхуа"), 6.Хуанг Конг ("Шандонг Луненг"), 14.Зао Жианфеи ("Шандонг Луненг"), 15.Фенг Бохуан ("Гуанчжоу Эвергранд"), 16.Янг Шуаи ("Чонгкинг Лифан"), 18.Жианг Шенглонг ("Шанхай Шеньхуа"), 20.Дилмурат Мавланяз ("Чонгкинг Лифан")
Ярим ҳимоячилар: 3.Хуанг Зенгю ("Гуанчжоу РФ"), 8.Дуан Лиую ("Шандонг Луненг"), 21.Занг Лингфенг ("Жиангсу Сунинг")
Ҳужумчилар: 7.Янг Лию ("Гуанчжоу Эвергранд"), 9.Занг Юнинг ("Бейжинг Гоан"), 10.Ху Жингханг ("Шанхай СИПГ"), 11.Чен Бинбин ("Шанхай СИПГ"), 13.Зоу Жунчен ("Шанхай Шеньхуа"), 17.Хуанг Зичанг ("Жиангсу Сунинг"), 19.Тиан Хин ("Шандонг Луненг"), 23.Чен Пу ("Шандонг Луненг")
Манба: daryo.uz, iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20