Қайднома

Қидирув

U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон Хитой устидан ишончли ғалабага эришди

U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон Хитой устидан ишончли ғалабага эришди

  12.01.2020 20:35
  0
  390
U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон Хитой устидан ишончли ғалабага эришди

Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Хитой ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимизнинг қўли баланд келди.

Учрашув вакилларимизнинг ҳужуми остида бошланди ва тайм давомида Друлович шогирдлари устунликка эга бўлди. Бироқ ҳисоб бўлим якунига келиб урилди. Ислом Қобилов ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда пенальтидан тўп киритди.

Иккинчи бўлим ҳам ўзбекистонликларнинг устунлигида бошланди. 80-дақиқада Нурилло Тўхтасинов ҳисобни оширди. Қолган вақтда хитойликлар харчанд уринмасин дарвозамиз томон йўл топа олишмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон ОТЖ очколарини 4тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга чиқди ва сўнгги турда Жанубий Корея билан ўйнайди.

AFC U23 CHAMPIONSHIP, «С» ГУРУҲИ

ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2 (0:1)

Голлар: Қобилов (45+2 пен), Тўхтасинов (80).

Хитой: Хуан Женг Ю, Вей Жен, Жу Чен Жи, Хуан Конг, Янг Ли Ю, Дуан Ли Ю, Ху Жин Хан, Чен Бин Бин, Чен Вей, Жо Жин Фей, Фен Бо Суан

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Ойбек Бозоров, Бобур Абдухолиқов.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz