Қайднома

Қидирув

АПЛ. 22-тур: Даҳшат, охирги 38та ўйинда 104 очко

АПЛ. 22-тур: Даҳшат, охирги 38та ўйинда 104 очко

  14.01.2020 04:31
  0
  368
АПЛ. 22-тур: Даҳшат, охирги 38та ўйинда 104 очко

«Ливерпуль» чиндан ҳам, даҳшатли статистика қайд этмоқда - жамоа АПЛ доирасидаги охирги 38та ўйинда 104 очко олди. Бу турнир рекордидир. Юрген Клопп шогирдлари бу сафар Лондонда «Тоттенхэм»ни ягона гол эвазига енгишди ва яқин таъқибчи билан ўртадаги очколар фарқини яна 1тага оширишди. Гап шундаки, «Лестер» ўз майдонида «Саутгемптон»ни мағлубиятга учратолмади. Натижада сафарда «Астон Вилла»ни 6та гол билан «сийлаган» «Манчестер Сити» яна 2-ўринга кўтарилди.

*** «Ливерпуль» чемпионатнинг дастлабки 21та ўйинидан 20тасини ўз фойдасига ҳал қилиб, Европанинг кучли 5та лигаси рекордини янгилади. «Қизиллар» бу оралиқда 61 очко тўплашди - яна бир рекорд кўрсаткич (мавсумнинг дастлабки 21 тури юзасидан).

*** «Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо ва «Ливерпуль» устози Юрген Клопп 11-марта ўзаро тўқнаш келишди. Португалиялик мутахассис шунча ўйиннинг атиги 18 фоизи - 2тасида ғалабани тантана қилган (4та дуранг ва 5та мағлубият). Хуллас, немис мутахассиси Моуриньо билан камида 2 бора баҳслашган 114 нафар мураббий орасида 2-яхши кўрсаткичга эга. «Беназир»нинг энг ноқулай рақиби эса Роналд Кумандир. У айни пайт Нидерландия термасини бошқараётган бу мутахассис жамоаларига қарши кечган 6та ўйинда атиги 1 марта ғалаба нашидасини сурган - 17 фоизлик натижа.

*** «Ливерпуль» АПЛ доирасида қаторасига 30та ўйинда гол урган 3-клуб бўлди («Арсенал» ва «МЮ»дан кейин). Тўғри, «Арсенал» ва «МЮ»нинг бу борадаги серияси анча узун - тегишлича 55 ва 36та ўйин.

*** «Тоттенхэм» қаторасига 4та расмий учрашувдан буён ғалаба қозонолмаяпти (2тадан дуранг ва мағлубият).

*** «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола топ-лигалардаги 390-ўйинида 300-ғалабасини нишонлади. У мураббий сифатида жами учрашувларнинг 77 фоизини ўз фойдасига ҳал қилган.

*** «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Сильва АПЛдаги самарали узатмалари сонини 90тага етказди. Испаниялик футболчи ушбу кўрсаткич бўйича Англия чемпионати тарихида 7-ўринда бормоқда.

*** Серхио Агуэро АПЛда 175-177-голларини нишонлаб, легионерлар орасида энг яхши тўпурарга айланди. Аргентиналик ҳужумчи бу борада «Арсенал» тарихидаги афсонавий тўпурар Тьерри Анри (175та гол)ни ортда қолдирди. «Манчестер Сити» вакили АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида эса 4-ўриндаги Фрэнк Лэмпард (177та гол) билан тенглашди.

*** Серхио Агуэро АПЛда 12-марта «хет-трик» қайд этиб, Алан Ширер рекордини янгилади.

10 январь

ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД -ВЕСТ ХЭМ - 1:0 (0:0)

Шеффилд. 30124 томошабин.

Гол: Макберни (53).

11 январь

КРИСТАЛ ПЭЛАС - АРСЕНАЛ - 1:1 (0:1)

Лондон. 25468 томошабин.

Голлар: Айю (54) - Обамеянг (12).

Арсенал: Лено, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац, Мэйтленд-Найлз, Озил (Мартинелли, 70), Жака, Пепе, Торрейра (Гендузи, 46),

Лаказетт (Нелсон, 90), Обамеянг.

Четлатиш: Обамеянг (67, А.).

ВУЛВЕРХЭМПТОН - НЬЮКАСЛ - 1:1 (1:1)

Вулверхэмптон. 31570 томошабин.

Голлар: Дендонкер (14) - Альмирон (7).

ЛЕСТЕР - САУТГЕМПТОН - 1:2 (1:1)

Лестер. 32115 томошабин.

Голлар: Прат (14) - Армстронг (19), Ингз (82).

Лестер: Шмейхель, Эванс, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Сеюнжю, Прат (Тилеманс, 77), Перес (Грэй, 67), Мэддисон, Чоудури, Барнс

(Ихеаначо, 58), Варди.

МЮ - НОРВИЧ - 4:0 (1:0)

Манчестер. 73271 томошабин.

Голлар: Рэшфорд (27, 52-пен.), Мартиаль (54), Гринвуд (76).

МЮ: де Хеа, Магуайр, Линделёф, Ван-Биссака, Уильямс, Мата, Матич, Фред, Мартиаль (Гомес, 80), Перейра (Гринвуд, 71), Рэшфорд (Жеймс, 59).

ЧЕЛСИ - БЕРНЛИ - 3:0 (2:0)

Лондон. 40396 томошабин.

Голлар: Жоржиньо (27-пен.), Абрахам (38), Хадсон-Одои (49).

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Жеймс, Виллиан, Баркли, Жоржиньо, Маунт, Хадсон-Одои, Абрахам.

ЭВЕРТОН - БРАЙТОН - 1:0 (1:0)

Ливерпуль. 38772 томошабин.

Гол: Ришарлисон (38).

ТОТТЕНХЭМ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:1 (0:1)

Лондон. 61023 томошабин.

Гол: Фирмино (37).

Тоттенхэм: Гассанига, Танганга, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Орье, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Уинкс, Сон Хюн Мин, Лукас Моура, Алли.

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Вейналдум, Салоҳ (Шакири, 90), Фирмино, Мане

 (Ориги, 81).

12 январь

БОРНМУТ - УОТФОРД - 0:3 (0:1)

Борнмут. 10384 томошабин.

Голлар: Дукуре (42), Дини (65), Перейра (90}3).

Астон Вилла -

Манчестер Сити - 1:6 (0:4)

Бирмингем. 41823 томошабин.

Голлар: ал Ғози (90}1-пен.) -

Маҳрез (18, 24), Агуэро (28, 57, 81), Габриэль Жезус (45}1).

Манчестер Сити: Эдерсон, Жоау Канселу, Стоунз, Фернандиньо (Отаменди, 63), Менди, де Брюйне (Фоден, 63), Родри Эрнандес

(Гюндоган, 71), Сильва, Маҳрез, Агуэро, Габриэль Жезус.

Ўйиндан кейинги фикрлар

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Унутилмас ўйин. Барчасини тўлиқ назорат қилиб, ажойиб натижага эришдик. Гап 6та гол урганимизда ҳам эмас, асосийси - фантастик футбол кўрсатдик. Албатта, хурсандман, лекин шу шиддатни пасайтирмаслик керак Умид қиламанки, ЧЛ йўлланмасини муаммосиз қўлга киритамиз. Афсуски, мавсум бошида жуда кўп очко йўқотдик ва энди 2-ўринни сақлаб қолишга уринишдан ўзга чорамиз йўқ.

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Ўйин якунлангач, Фирминонинг олдига яқинлашиб, уни бағримга босишни истаганимда, мени тўхтатиб, сўз қотди: «Кўпроқ гол уришим кераклигини яхши биламан». Эҳтимол, у ҳақдир. Ҳар ҳолда, Фирмино биринчи вазиятдаёқ «Тоттенхэм»ни жазолаши мумкин эди. Лекин у суперўйинчи, шунчаки, супер. Бу гапни биринчи марта айтмаяпман, умид қиламанки, охирги марта ҳам эмас. 21та ўйиндан 20та ғалаба? Бунга ишониш қийин. Беназир натижага эришганимизни биламиз, аммо шахсан мен алоҳида нарсани ҳис қилмаяпман. Чунки барчаси сенга соврин топширишганидан кейин тугайди. Унгача курашишда давом этиш шарт. Бу атиги бошланиши. Зинҳор чалғимаслигимиз керак, ахир рақиблар жуда кучли. Дейлик, Гвардиола худди Клопп каби асло таслим бўлмайди.

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  ЛИВЕРПУЛЬ 21 20 1 0 50-14 61
2  МАНЧЕСТЕР СИТИ 22 15 2 5 62-25 47
3  ЛЕСТЕР 22 14 3 5 47-21 45
4  ЧЕЛСИ 22 12 3 7 39-29 39
5  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 22 9 7 6 36-25 34
6  ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 22 8 8 6 24-21 32
7  ВУЛВЕРХЭМПТОН 22 7 10 5 31-28 31
8  ТОТТЕНХЭМ 22 8 6 8 36-31 30
9  КРИСТАЛ ПЭЛАС 22 7 8 7 20-24 29
10  АРСЕНАЛ 22 6 10 6 29-31 28
11  ЭВЕРТОН 22 8 4 10 25-32 28
12  САУТГЕМПТОН 22 8 4 10 27-39 28
13  НЬЮКАСЛ 22 7 5 10 21-34 26
14  БРАЙТОН 22 6 6 10 25-30 24
15  БЕРНЛИ 22 7 3 12 24-37 24
16  ВЕСТ ХЭМ 21 6 4 11 25-33 22
17  УОТФОРД 22 5 7 10 20-34 22
18  АСТОН ВИЛЛА 22 6 3 13 28-43 21
19  БОРНМУТ 22 5 5 12 20-35 20
20  НОРВИЧ 22 3 5 14 22-45 14

ТЎПУРАРЛАР:

Варди (Лестер) - 17та

Обамеянг (Арсенал) - 14та

Ингз (Саутгемптон) - 14та...

 

23-тур

18 январь (шанба)

17:30    Уотфорд - Тоттенхэм

20:00    Арсенал -Шеффилд Юнайтед

20:00    Брайтон - Астон Вилла

20:00    Манчестер Сити - Кристал Пэлас

20:00    Норвич Сити - Борнмут

20:00    Саутгемптон -

            Вулверхэмптон

20:00    Вест Хэм - Эвертон

22:30    Ньюкасл - Челси

19 январь (якшанба)

19:00    Бернли - Лестер Сити

21:30    Ливерпуль – МЮ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz