Қайднома

Қидирув

Миранда, Алекс Тейшейра, Эдер... Ёхуд «Локомотив»нинг эртанги рақиби ҳақида

Миранда, Алекс Тейшейра, Эдер... Ёхуд «Локомотив»нинг эртанги рақиби ҳақида

  13.01.2020 22:56
  0
  226
Миранда, Алекс Тейшейра, Эдер... Ёхуд «Локомотив»нинг эртанги рақиби ҳақида

БАА пойтахти Абу Дабида ўқув-машғулот олиб бораётган «Локомотив» эртага иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Хабарингиз бор, дастлабки назорат баҳси Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» клуби билан кечди. Эртанги ўйин Хитой Суперлигаси вакили «Жиангсу Сунинг» клубига қарши бўлиб ўтади.

«Dubai Cultural Sports Club» стадионида бўладиган учрашув маҳаллий вақт билан 16:30 (Тошкент вақти 17:30)да бошланади. Қуйида «темирйўлчилар»нинг ушбу рақиби ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

- «Жиангсу Сунинг» 1958 йилда ташкил топган бўлиб, 1994 йилдан бери профессионал футбол клуб мақомида фаолият юритиб келяпти.

- 2015 йил «Forbes» журнали берган маълумотга кўра, «Жиангсу» Хитойнинг энг бой клублари қаторида тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўшанда футбол клуб 144 миллион долларга баҳоланган.

- Ушбу жамоа ўтган мавсумни ўз чемпионатида 4-ўринда тугатди. Жамоа 30та ўйиннинг 15тасида зафар қучиб, 8 бор дуранг ўйнади ва 7та беллашувда мағлуб бўлди.

- «Жиангсу» таркибида бразилиялик Миранда (олдин «Атлетико» ва «Интер»да ўйнаган), Алекс Тейшейра (аввалги жамоаси «Шахтёр»), италиялик ҳужумчи Эдер (аввалги жамоаси «Интер»), хорватиялик Иван Сантини (аввалги жамоаси «Андерлехт») каби легионерлар бор.

- Жамоа бош мураббийи руминиялик Космин Олариу ҳисобланади. Ушбу мутахассис 2007 йилдан бери Осиёда ишлаб келяпти ва кўпчиликка яхши маълум.

- Космин Олариу 2018 йил «Жиангсу Сунинг» бош мураббийи этиб тайинланган. Бунгача у «Ал Ҳилол», «Ал Садд», «Ал Айн», «Шабаб Ал Аҳли» клублари ҳамда Саудия Арабистони миллий терма жамоасини бошқарган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz