Қайднома

Қидирув

Зиқналик эмас, камтарлик

Зиқналик эмас, камтарлик

  14.01.2020 09:33
  0
  407
Зиқналик эмас, камтарлик

Садио Маненинг «Феррари» ҳақида айтган гапларини кўпчилик яхши эсласа керак. Сенегаллик футболчи чиндан ҳам, дабдабани хушламайди, у камтарона ҳаёт тарзига мойил. Қаранг, миллион-миллион маош оладиган футболчи ҳамон совға қилинган iPhone тутяпти. Боз устига, унинг ойнаси дарз кетган, яна «наушник» - қулоқ мосламаси симли... Бу қўл телефонини Садиога Жоржиньо Вейналдум совға сифатида берган.

Ўзи Маненинг инсонийлик фазилатлари ҳақида кўп ёзилган. Сенегаллик футболчи моддий қадриятларни ҳамиша иккинчи даражага қўяди. Айтишича, бойликдан наф йўқ. Мана, Садио ҳаттоки, гаджетлар масаласида ҳам камтароналикни ўз ўрнига қўймоқда. «Лестер» - «Ливерпуль» ўйини (4:0)дан олдин жамоаларнинг стадионга келишини суратга олган оператор қизиқарли кадр топди: Мане қўлида ойнаси дарз кетган iPhone 11 Pro Max телефони. Умумий ҳолатига қараганда, уни алмаштирадиган вақт аллақачон ўтиб кетибди. Яна симли гарнитура. 2019-2020 йилларга келиб, бундай футболчилар қолишмади, ҳисоб. Шунчаки, қойил!

Тўхтанг! Умуман олганда, Садио «Айфон»нинг охирги моделига эга, шу камтарликми? Ҳаммаси оддий, сенегаллик футболчи унга пул сарфламаган, балки октябрь ойида Жоржиньо Вейналдумдан совға сифатида олган. Маненинг яна бир қимматбаҳо гаджети бор. «Қизиллар» ЧЛда ғалаба қозонишгач, клуб ҳомийси ҳар бир ўйинчини олтин билан безатилган iPhone XS билан сийлаганди. iDesign Gold компанияси томонидан тайёрланган бундай эксклюзив «Айфон» яна Робиньо ва Тьяго Сильва каби футболчиларда ҳам бор. Фарқи шуки, Садио ундан фойдаланмайди. Сенегал футболининг бош юлдузларидан бири Nsemwoha.com  (Гана нашри)га берган интервьюсида қимматбаҳо автомобиллар ва соатларга нега эҳтиёж сезмаслиги ҳақида ҳам гапирганди: «Айтингчи, 10та «Феррари», 20та бриллиантли соат ёки 2та шахсий самолёт олишимдан қандай наф бор? Бу матоҳлар менга, умуман, дунёга нима беради? Вақтида кун бўйи оч юрардим, бир бурда нон учун далада терга ботиб ишлашимга тўғри келарди. Оғир вақтларни бошдан кечирганман, ялангоёқ футбол ўйнардим. Менда на билим бор эди, на бошқаси. Энди эса футбол ортидан кўп пул топяпман ва одамларга ёрдам қўлини чўза оламан. Ҳозирга қадар ўз ҳисобимдан мактаблар, стадионлар қуриб бердим. Яна ночор оилаларни кийим-кечак, пойафзал ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаяпмиз. Рақамларда айтсам, Сенегалнинг энг қашшоқ районларидан бирида истиқомат қилувчи ҳар бир кишига ойига 70 евродан ажратяпман. Ўйлайманки, бу ўша оилаларнинг бюджетига озгина бўлсада, ёрдам бўлади. Шундай экан, пулни қимматбаҳо машиналар, кошоналар, саёҳатлар ва ҳаттоки, самолётларга сарфлашимдан маъно борми? Ундан кўра, даромадимнинг бир қисмини ҳамюртларим билан бўлишсам, яхши эмасми?» Қойил, тасанно, Садио!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz