Қайднома

Қидирув

Яхши ният-ярим мол....

Яхши ният-ярим мол....

  14.01.2020 13:09
  0
  842
Яхши ният-ярим мол....

Биламизки, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари аллақачон жаҳон аренасига чиққан. Яъни футболимиз икки ёш тоифасидаги мундиалларда бир неча марта иштирок этишга улгурди ва маълум натижаларга ҳам эришди.
Энди навбат миллий жамоага энг яқини -  олимпия термасига келган кўринади. Сербиялик Любинко Друлович бошқараётган жамоамизнинг Осиё чемпионати-2020 тайёргарлигига қаратилган охирги йиғин доирасидаги ўртоқлик ўйинларида қайд этган натижалари мени баралла шундай фикр билдиришга ундади. Кўриниб турибди, айни пайт олимпиячиларимиз жуда яхши ҳолатдалар. Ҳа, гуруҳимиз анча мураккаб, лекин бу балки фойдамизга ишлар... Ҳар ҳолда, Эрон, Хитой ва Ж.Корея термалари тўсиғидан ўтиш йигитларимизга янада куч-ғайрат, ишонч бағишлаши турган гап. Яхши ният қилайлик, ёш футболчиларимиз Таиландда ниҳоят, Олимпиадага йўл очиб, эстафетани миллий жамоамизга топширсинлар. Ҳар ҳолда, барчаси навбати билан бўлгани яхши-да, барибир. Омад, сизларга олимпиячилар!

------------------------------------------------------------------------

Давлат БАҲРОМОВ (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz