Қайднома

Қидирув

Вальверде истеъфода, Кике Сетьен «Барса»нинг янги бош мураббийи!

Вальверде истеъфода, Кике Сетьен «Барса»нинг янги бош мураббийи!

  14.01.2020 08:42
  0
  126
Вальверде истеъфода, Кике Сетьен «Барса»нинг янги бош мураббийи!

«Барселона» клуби расмий сайти ниҳоят, миш-мишларга чек қўйди. Унага кўра, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўз вазифасидан озод этилди. Шартнома ҳар икки томоннинг розилиги асосида бекор қилинган. Каталонияликларга эндиликда Кике Сетьен устозлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде «Барселона»ни 2017 йилдан бери бошқариб келмоқда. Жамоа унинг бошқаруви остида 2 марта мамлакат чемпионига айланда ва бир мартадан Испания кубоги ва Супер кубогини қўлга киритди.

Ўз навбатида, янги мураббий Сетьен жамоага вақтинчалик эмас, расман бош мураббий сифатида келди. Кике ва каталонияликлар ўртасида 2,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz