Қайднома

Қидирув

Breaking: Ўзбекистон Лига кубогида энди Тожикистон ва Қирғизистон клублари ҳам иштирок этади

Breaking: Ўзбекистон Лига кубогида энди Тожикистон ва Қирғизистон клублари ҳам иштирок этади

  14.01.2020 10:10
  0
  447
Breaking: Ўзбекистон Лига кубогида энди Тожикистон ва Қирғизистон клублари ҳам иштирок этади

2019 йилда асос солинган Лига кубоги мусобақаси эшиклари Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ. Бу борадаги хат ЎФА томонидан ҳар икки мамлакат футбол федерацияларига юборилди. Мусобақага тожик ва қирғиз клубларининг қўшилиши ҳар тарафлама фойдали бўлиши мумкин. Дея хабар қилмоқда Диёр Имомхўжаев телеграмдаги расмий саҳифасида.

Айтайлик, бизда бир неча йиллардан буён халқаро ўйинлардан четда қолаётган клублар бор. Лига кубогида бошқа мамлакат жамоалари иштирок этса, бу орқали улар халқаро ўйинларга секинлик билан кўникма ҳосил қилиб боради.

Қўшни республика жамоаларининг қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Душанбе жамоаларининг Самарқанд ёки Бухоро клублари билан тўқнашувлари, Қирғизистон жамоаларининг водий клублари билан ўйинлари катта қизиқишга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, футбол мухлислари сабаб туризмда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин. Жамоалардан бири қўшни мамлакатга сафар этса, уларни қўллаш учун юзлаб мухлислар ҳам сафарга отланиши катта эҳтимол.

Ҳомийларнинг қизиқиши ортади. Қуръа маросимлари ва футбол учрашувларини камида икки-уч мамлакат фуқаролари кузатиб борса, ўз хизматларини мана шу мамлакатларга таклиф қиладиган компаниялар турнирга қизиқиш билдириши мумкин.

Йилдан-йилга трансляциялар масаласида ўсишга интилаётган Спорт-ТВ учун ҳам янги марралар яқинлашади. Биз ҳамкорликда қўшни мамлакатлар телевидениелари ҳамда федерациялари билан алоқаларни яхшилаш босқичига ўтамиз.

Лига кубоги ҳар бир иштирокчи мамлакат ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

Кейинроқ мазкур мусобақада Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу билан биз ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz