Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» эртага БААга жўнаб кетади

«Пахтакор» эртага БААга жўнаб кетади

  14.01.2020 20:31
  0
  372
«Пахтакор» эртага БААга жўнаб кетади

Жамоамиз эртага БААнинг Абу Даби амирлигига хориж йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади.

БААнинг Абу Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган «Шерлар» у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг «Ростов», 24 январда Словакиянинг «Жилина» ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг» жамоалари билан ўйинлар ўтказилади. Йиғин мобайнида жамоамиз Абу Дабидаги «Marriott» меҳмонхонасида истиқомат қилади.

БААга йўл оладиган делегация таркиби қуйидагича:

Бош мураббий – Шота Арвеладзе, спорт директори – Жаъфар Ирисметов, техник директор – Собир Ходиев, мураббийлар – Питер Хюистра, Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Ласло Ямбор, Иброҳим Йилмаз, маъмурлар – Шоюнус Шоқодиров, Адҳам Самигов, Достон Толибжонов, шифокор – Умид Баҳромов, массажчилар – Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов, Акбар Шоёқубов, оператор – Ҳожиакбар Шарапов, илмий гуруҳ – Сергей Малаштан, Юрий Сиянов.

Футболчилар – Санжар Қувватов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев, Азиз Исақов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Анзур Исмоилов, Акрам Комилов, Алишер Салимов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Одил Ҳамробеков, Садриддин Абдуллаев, Драган Черан, Ҳумоюн Иминов, Жалолиддин Машарипов, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Асад Собиржонов, Баҳром Абдураҳимов, Диёр Холматов, Руслан Розиев, Игорь Сергеев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Улуғбек Ҳошимов.

Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев, Аброр Исмоилов ва Достон Иброҳимов Таиландда ўтаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишади.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz