Қайднома

Қидирув

«Эрдўған боримни тортиб олди». Туркия футболи афсонаси АҚШда киракашлик қилмоқда

«Эрдўған боримни тортиб олди». Туркия футболи афсонаси АҚШда киракашлик қилмоқда

  14.01.2020 22:34
  0
  186
«Эрдўған боримни тортиб олди». Туркия футболи афсонаси АҚШда киракашлик қилмоқда

Туркия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (51та гол) Ҳоқон Шукур нима учун АҚШга кетганини айтиб берди. Ҳоқон Шукур 2015 йили Калифорнияга кўчиб ўтди, сўнг хотини ва болаларини кўчириб борди. У ижтимоий тармоқларда Туркия президенти Ражаб Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланган, кейинчалик давлат тўнтаришига уриниш бўлган вақтда уни ҳам ҳибсга олиш учун ордер берилган. Айни пайтда у Вашингтонда Uber такси ҳайдовчиси сифатида ишлайди ва китоб сотиш билан шуғулланади.

Фото: 1k.com.ua

«Менда ҳеч нарса йўқ. Эрдўған мендан ҳамма нарсани олди: эркинлигим, фикр билдириш, сўз эркинлиги, меҳнат қилиш ҳуқуқимни.

Менинг машҳурлигимдан фойдаланиш учун 2011 йилда партияга таклиф қилишди. 2013 йилда мен партияни тарк этдим (коррупция можаролари фонида). Шундан сўнг, синовлар бошланди: хотинимнинг дўкони тошбўрон қилинди, болаларимга кўчада тажовуз қилинди. Ҳар бир фикримдан кейин менга таҳдид қилишди.

Кетганимда, улар отамни ушлаб олишди. Ва улар менинг барча мол-мулкимни тортиб олишди. Ҳозир ҳаммаси жуда мураккаб. Мен билан алоқадор ҳар бир киши молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда», дейди собиқ футбол юлдузи.

Шукурнинг отаси ҳибсга олинганди, аммо унда саратон хасталиги борлиги маълум бўлгач, у уй қамоғига ўтказилган. Футболчининг онаси ҳам саратон билан оғриган.

Ҳоқон Шукур ўз вақтида Туркиянинг «Галатасарой» ва бошқа жамоаларида, Италиянинг «Интер» ва «Парма» жамоаларида тўп сурган. Туркия термаси таркибида ЖЧ-2002да ёрқин ўйинлар намойиш этиб, бронза медалини қўлга киритганини кўпчилик эсласа керак. Ўшанда учунчи ўрин учун кечган баҳсда у ЖЧ тарихидаги энг тезкор гол муаллифи бўлганди.


Манба: sports.ru, xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz