Қайднома

Қидирув

Истеъфо учун 110 «лимон»

Истеъфо учун 110 «лимон»

  15.01.2020 09:16
  0
  498
Истеъфо учун 110 «лимон»

Англиянинг «Челси» клуби яқинда йиллик ҳисоботини тақдим этди. Унда жумладан, собиқ бош мураббий Антонио Контега тўланган компенсация суммаси ҳам аниқ кўрсатилган. Бунга қадар ОАВда италиялик мутахассиснинг истеъфо ортидан 9 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули олгани тахмин қилинганди, бироқ мураббийлар штабига жами қанча тўлангани ҳақида маълумот йўқ эди. Клубнинг йиллик молиявий ҳисоботида қайд этилишича, Контени истеъфога чиқарилиши «аристократлар»га 26,6 миллион фунтга тушган. Бу «Челси» тарихидаги бир марталик энг йирик тўловдир.

Тўғри, «Челси» шартномани муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида энг кўп компенсацияни Жозе Моуриньога тўлаган. Фақат шуниси борки, португалиялик мутахассис Антонио Контедан фарқли ўлароқ, Лондонда икки марта ишлаган ва икки марта ҳайдалган. Шунинг ҳисобига Моуриньонинг бу борадаги улуши каттароқ. Умуман олганда, Роман Абрамовичга тегишли жамоа 2004 йилдан буён истеъфога чиқарилган мураббийларга 110 миллион фунтдан кўпроқ тўлабди.

«Челси» кимга Қанча тўлаган?

Маурицио Сарри (2019 йил): -

Антонио Конте (2018 йил): 26,6 млн. фунт (мураббийлар штаби улуши билан)

Гус Хиддинк (2016 йил): -

Жозе Моуриньо (2015 йил): 8,3 млн. фунт (мураббийлар штаби улуши билан)

Рафаэль Бенитес (2013 йил): -

Роберто ди Маттео (2012 йил): 10,7 млн. фунт

Андре Виллаш-Боаш (2012 йил): 12 млн. фунт

Карло Анчелотти (2011 йил): 6 млн. фунт

Луиз Фелипе Сколари (2009 йил): 12,6 млн. фунт

Авраам Грант (2008 йил): 5,2 млн. фунт

Жозе Моуриньо (2007 йил): 23 млн. фунт (мураббийлар штаби улуши билан)

Клаудио Раньери (2004 йил): 6 млн. фунт

Молиявий ҳисоботдан маълум бўлишича, «Челси»нинг охирги йилдаги зарари 96 миллион фунтни ташкил қилди. Бунинг асосий сабаби - жамоа Европа ЧЛда ўйнамади ва катта бонуслардан қуруқ қолди. Шунга қарамай, «Челси» олдида молиявий «Фэйр-плей» қоидасига боғлиқ муаммо йўқ. Чунончи, Лондон жамоаси бунга қадар кетма-кет бир неча йилни юқори даромад билан якунлаганди. Айтганча, «Челси»дан истеъфога чиқарилган охирги мураббий - бу Контенинг ҳамюрти Маурицио Сарри. «Аристократлар» италиялик ушбу мутахассис билан ҳамкорликни ўзаро келишган ҳолда тўхтатишди, яъни унга компенсация тўлашмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz