Қайднома

Қидирув

Бабел ўз уйига қайтди, Блинд эса...

Бабел ўз уйига қайтди, Блинд эса...

  15.01.2020 10:06
  0
  308
Бабел ўз уйига қайтди, Блинд эса...

Ҳужумчи Райан Бабел «Аякс»га қайтди. Голландия жамоаси ўз тарбияланувчисини мавсум охиригача «Галатасарой»дан ижара асосида олди.
Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва Йохан Кройфф номидаги маҳаллий стадионга ташриф буюрди. «У ўз уйида», - деб ёзди Амстердам клуби матбуот хизмати ҳужумчининг трансфери ҳақидаги хабар остига. 2004 ва 2013 йилларда «Аякс» билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Бабел жорий мавсум ушбу муваффақиятни такрорлаш ниятида.

Айтганча, «Аякс» ҳимоячиси Дейли Блинднинг футболчилик фаолиятини давом эттириши сўроқ остида турибди. Отаси Данни Блинднинг айтишича, ўғли юрак тизимига боғлиқ муаммо туфайли бутсаларини михга илиши мумкин. Чунончи, 29 ёшли футболчининг майдонга қайтиши таваккалга тенг. 2019 йилнинг декабрида Дейлида юрак хасталиги аниқланган эди. Профилактик чора сифатида унинг терисига махсус дефибриллятор ўрнатилди. Аввалроқ голландиялик ҳимоячининг январда машғулотларга қайтиши тахмин қилинганди, аммо...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz