Қайднома

Қидирув

Осиё чемпионати (U-23). ЭНДИ НАВБАТ ЧОРАК ФИНАЛГА, ЛЕКИН...

Осиё чемпионати (U-23). ЭНДИ НАВБАТ ЧОРАК ФИНАЛГА, ЛЕКИН...

  15.01.2020 18:40
  0
  537
Осиё чемпионати (U-23).  ЭНДИ НАВБАТ ЧОРАК ФИНАЛГА, ЛЕКИН...

Ҳа, олимпиячиларимиз Таиландда давом этаётган Осиё чемпионати (U-23) гуруҳ босқичини мағлубият билан якунлаганларига қарамай, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Хайриятки, кўпчиликни ҳаяжонга солган Жанубий Корея термасига қарши ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Бунга қайсидир маънода, параллель равишда кечган баҳснинг натижаси ҳам таъсир кўрсатмай қолмади, албатта.

Биз учун ўта муҳим бўлган мазкур ўйин бошида Любинко Друлович Хитой термасига қарши баҳсда майдонга туширилган бошланғич таркибга ишонч билдирди. Аниқроғи, мураббийлар штаби дастлабки дақиқалардан майдон марказида Нурилло Тўхтасиновдан кўра Ойбек Бозоровнинг ўйнагани маъқулроқ деб топишди. Бу қарор ўзини қанчалик оқлаганини аниқлаш мушкул, зеро шу куни барча футболчиларимизда жуда кучли чарчоқ аломатлари борлиги шундоққина сезилиб турганди. Ҳаттоки, захирадан майдонга тушганларда ҳам.

Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, кутилганидек, учрашувда Жанубий кореяликлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилиб, асосий эътиборни тезкорликка қаратишди. +олаверса, улар тўпни тўхтатиш, пас узатишлардаги аниқлик бўйича ҳам вакилларимиздан устунроқ кўринишди. Рақибнинг бу устунлиги 5-дақиқадаёқ ўз самарасини берди. Жонг Сун Вонгнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси футболчиларимиздан бирига тегиб, Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозадан жой олди - 0:1.

Муҳими, мазкур голдан сўнг Ўзбекистон олимпия термаси аъзолари ўзларини йўқотиб қўймай, олдинга интилишди. Асосан, Жасур Яхшибоев ҳаракатланаётган ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумлардан бири якунда корейслар дарвозасининг ишғол қилиниши билан якунланди. 22-дақиқада Азиз /аниевнинг ўша қанотдан узатиб берган тўпини Бобур Абдухолиқов тўрга жойлади. Кейинги дақиқаларда майдонда тенглик кузатилди ва танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам асосан Жанубий Корея олимпия жамоаси устунликка эришди. Бизнинг футболчилар эса кўп ҳолларда хатоликларга йўл қўйишди. Шундай хатолардан бири 71-дақиқада бизга яна панд берди. Ҳужум уюштириш чоғида ҳимоячиларимиздан илдамроқ ҳаракат қилган Ох Се Хун жамоасининг иккинчи ва ғалабали голига муаллифлик қилди.

Бу ҳолат юрагимизга ғулғула солгани етмаганидек, нариги баҳснинг охирги дақиқаларида эронликлар ҳам битта тўп киритишганди. Оқибатда, ўйиннинг қолган қисмини юрак ҳовучлаб кузатишимизга тўғри келди. Таиланд иқлимига ҳали тўлиқ мослашиб улгурмаган футболчиларимиз корейсларнинг хавли ҳужумларини бир амаллаб қайтаришга эришдилар. Бахтимизга, параллель ўйинда Хитой термаси ҳам бошқа гол ўтказиб юбормади.

Ниҳоят, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва шу тариқа Ўзбекистон термасининг «ўлим гуруҳи» деб номланган квартетда базўр иккинчи ўринни қўлга киритгани ойдинлашди.

Албатта, йигитлар 3-тур учрашувида ҳам борларини бериб тўп суришди. Лекин олимпиячиларимиз эндигина вазифанинг биринчи қисмини уддалашди, холос. Олдинда вакилларимизни бунданда қийинроқ учрашувлар кутиб турибди. Япония олимпия жамоасининг гуруҳда қолиб кетгани Олимпиада йўлланмаси учун курашни янада мураккаблаштириб юборгани айни ҳақиқат. Демакки, энди 4 йилликнинг йирик мусобақасида қатнашишни хоҳлаган жамоа энди камида 3-ўринни қўлга киритиши лозим.

Ўзбекистон термаси Таиландга биринчи навбатда Олимпиада чиптасини қўлга киритиш мақсадида йўл олган. Демакки, кейинги учрашувларда жамоамиз мураббийлар штаби хатолардан тегишли хулоса чиқариб, таркибда керакли ўзгаришларни амалга ошириши шарт. Акс ҳолда...

Келинг, яхшиликдан умид қилайлик. Ҳар ҳолда, футболчиларимизда потенциал бор, фақат ўйинни тўғри йўлга қўйиб, камчиликлар устида ишланса, биз албатта, мақсадга етамиз. Шундай экан, Ўзбекистон термаси вакилларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Олға, йигитлар!

 

U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
-1:2

Гол: Бобир Абдуҳолиқов (22) - Жонг Сунг Вон (5), Оҳ Се Хун (71)
15 январь 2020 йил. Бангкок. "Таммасат" стадиони.
Бош ҳакам: 
Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Рюжи Сато (Япония) ва Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)
Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 3.Канг Юн Сунг, 5.Жонг Тэ Вук, 6.Ким Донг Хюн, 7.Ву Йонг Жонг, 12.Ким Жэ Ву, 16.Жонг Сунг Вон, 17.Ум Вун Санг, 18.Оҳ Се Хун, 20.Вон Ду Жэ, 22.Юн Жонг Гю.
Захира: 2.Ли Ю Хён, 4.Ли Санг Мин, 8.Ким Жинг Ю, 9.Чо Гуе Сунг, 10.Ли Донг Кёнг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 14.Ким Дэ Вон, 15.Ким Тэ Хён, 19.Маэнг Сонг Вунг, 21.Ан Чан Ги, 23.Ан Жун Су.

ХИТОЙ-ЭРОН-0:1


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz