Қайднома

Қидирув

Друловичга энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди...

Друловичга энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди...

  15.01.2020 18:55
  0
  480
Друловичга энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди...

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Жанубий Корея (1:2) учрашувидан сўнг Любинко Друлович матбуот анжуманида иштирок этди. У гўёки рақибнинг 7 нафар ўйинчи алмашганини баҳона қилиб кўрсатибди. Аслида эса жаноб Друловичда ўзини оқлаш учун ҳеч қандай баҳона қолмади...
Любинко Друлович (Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи): - Тушунарлики, бу учрашув биз учун жуда муҳим эди. Асосийси, биринчи вазифа бажарилди. Лекин ўйиннинг ўзи қийин кечди. Кореяликлар кучли босим уюштиришдан чарчашмади. Тан оламан, шогирдларим уларга қаршилик кўрсатишда анча қийналишди. Ўйинлар оралиғидаги вақт жуда кам. Демоқчиманки, тикланишга қийналдик, бу учраб турадиган нормал муаммо, менимча. Яна Ж.Корея термасининг тезкор гол ургани ҳам режаларимизни бузиб юборди. +айтараман, энг муҳими, асосий вазифа уддаланди. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар ҳамиша қийин бўлади. Ж.Корея термаси таркибида 7 нафар футболчи алмашди. Улар унча куч йўқотишмаган. Бизда эса бир таркиб ўйнади. Нима бўлганда ҳам, энди хатолар устида ишлаб, кейинги ўйинларда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ҳа, мағлубиятга учрадик. Асосийси, мақсад йўлида давом этяпмиз. Орзулар сари интилиш керак. Энди асосий ният - ярим финалга чиқиш.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида кореяликлар мураббийи Ким Хаг Бум матбуот анжуманида иштирок этди.

Ким Хак Бум (Жанубий Корея олимпия жамоаси бош мураббийи): - Ихтиёримдада кучли футболчилар кўп ва уларнинг ҳар биридан фойдаланишим керак. Шу боис, 7 футболчини алмаштирганим - бу нормал ҳолат. Биз мусобақадаги ҳар бир ўйинга худди охиргиси каби қараймиз. Жумладан, кейинги баҳсга худди шундай муносабатда бўламиз. О Су Хун иккита гол урди. У бугун ўйин натижасига таъсир ўтказиши кераклигини тушунди. 7-рақамли футболчимиз? У бугун ўз имкониятидан 100 фоиз фойдаланди, деёлмайман, яъни бунданда яхшироқ ўйнашга қодир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz