Қайднома

Қидирув

Плетикоса, Осинов, Калачев, Шомуродов орзуингиздаги «Ростов»!

Плетикоса, Осинов, Калачев, Шомуродов орзуингиздаги «Ростов»!

  16.01.2020 05:56
  0
  390
Плетикоса, Осинов, Калачев, Шомуродов орзуингиздаги «Ростов»!

«СЭ» нашри бир четдан Россия клубларининг охирги 20 йилликдаги рамзий терма жамоасини тузиб чиқмоқда. Газета журналистлари «Ростов»нинг XXI асрдаги орзу мисоли таркибини шакллантиришда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга ҳам алоҳида эътибор қаратишди, албатта. Миллий жамоамиз вакили рамзий жамоа ҳужум чизиғида собиқ футболчи Дмитрий Кириченко билан тандем ҳосил қилди.

«СЭ» таърифи

- Мана, «Ростов» ҳеч кимга сездирмай, Россия топ-клублари қаторига қўшилиб олди. Албатта, Дон бўйи клубининг ўзига яраша тарихи бор ва бемалол унинг охирги 20 йилликдаги рамзий жамоасини тузиш мумкин. Бинобарин, «Ростов» охирги мавсумларда яққол ўсди, ўртамиёна, ҳаттоки, лигадан тушиб кетмаслик учун курашадиган клубдан медаллар, мамлакат кубоги ва еврокубоклар йўлланмасига даъвогарлик қиладиган аҳил дружинага айланди.

Ростовликлар орзу жамоаси дарвозасига икки нафар номзод бор - украиналик Илья Близнюк ва хорват Стипе Плетикоса. Биринчиси жорий асрнинг бошида эски «Ростсельмаш» етакчиларидан бири эди. Бироқ айнан Плетикоса даврида жамоа янги даражага чиқиб, узоқ кутилган совринни қўлга киритганини унутмаслик керак. Шунинг учун рамзий жамоага айнан хорватиялик кипер танланди.

Икки марказий ҳимоячи — Сесар Навас ва Мэттью Бут. Бу новча футболчилар бўйини қўшсак, деярли 4 метрга етади (197+199 см.). Лекин энг асосийси, ҳар иккиси фақат «иккинчи қават» эмас, пастда ҳам муносиб ўйнаган. Айниқса, Навас «Ростов»да ёрқин из қолдирган. Ҳимоянинг чап тарафига қаранг - унутилган қизиқарли футболчи. Душан Анжелкович — «Црвена Звезда» тарихида муҳим жой эгаллаган ижрочи, Сербиянинг 3 карра чемпиони. Тўғри, у «Ростов»да чинакамига нур сочмаган, шундай бўлсада, «СЭ» талқини бўйича 2009 йили Россия чемпионатининг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлган.

Ярим ҳимоя - максимал даражада афсона! Таянч ярим ҳимоячилар жуфтлиги Александр Гацкан ва Михаил Осинов ҳақиқий футболнинг ҳар қандай фанати учун «топилма» саналишган. Уларнинг ўнг томонида Тимофей Калачев бор. Шу учлик «Ростов»да биргаликда жами 720та ўйин ўтказган. Фантастика. Алексей Ионов қарама-қарши қанотда. Замонавий тўпурар Элдор Шомуродов ўткир ҳужумчи ролида дарвозани нишонга олиш пайида. Албатта, туғма голеадор Дмитрий Кириченко ҳам шу ерда. Ажойиб жамоа, тўғрими? Нима, савияли плеймейкер йўқми? Ана Кристиан Нобоа турибди. Захира ҳам жойида - савияли ҳужумчилар - Игорь Лебеденко ва Сардор Азмун, орқа чизиқ учун эса Иван Новосельцев...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz