Қайднома

Қидирув

«Ливерпул»га аталган ой

«Ливерпул»га аталган ой

  16.01.2020 04:34
  0
  243

АПЛ пешқадами - «Ливерпуль» устози Юрген Клопп АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи сифатида тан олинди. Германиялик мутахассис махсус сўров натижаларига кўра, Оле-Гуннар Сульшер («МЮ») ва Найжел Пирсон («Уотфорд»)ни ортда қолдирди. Айтиш ўринли, Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» йилнинг 12-ойида 5та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва энг яқин таъқибчи - «Лестер» билан ўртадаги очколар фарқини 13тага етказди. Умуман олганда, Клопп жорий мавсумнимнг ўзида 4-марта ой лауреати бўлди.

Футболчилар орасида эса «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд эътироф этилди. У йилнинг сўнгги ойида «қизиллар» сафидаги 5та ўйинда ўз номига 1та гол ва 3та самарали узатмани расмийлаштирди. Овоз бериш жараёнида доимгидек, мухлислар, АПЛ клублари сардорлари ва махсус таклиф этилган экспертлар қатнашишди. Эслатма, ноябрь ойининг энг яхши футболчиси мақоми «Ливерпул»нинг яна бир аъзоси Садио Манега насиб этганди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz