Қайднома

Қидирув

Лига 1: «ПСЖ» сафарда «Монако» устидан йирик ғалабага эришди

Лига 1: «ПСЖ» сафарда «Монако» устидан йирик ғалабага эришди

  16.01.2020 09:01
  0
  291
Лига 1: «ПСЖ» сафарда «Монако» устидан йирик ғалабага эришди

Франция чемпионати 15-тури доирасидаги қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Унда «ПСЖ» сафарда «Монако» меҳмони бўлди ва йирик ғалабага эришди.

Мбаппенинг дубли ва Неймар ҳамда Сарабиянинг голларига мезбонлар бир маротаба Бакайоконинг голи билан жавоб қайтара олишди холос.

Шундай қилиб парижликлар 49 очко жамғарган ҳолда Франция чемпионати турнир жадвалини бошқаришмоқда. «Монако» эса 29 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.

ЛИГА 1. 15-ТУР

«МОНАКО» - «ПСЖ» - 1:4 (0:2)

Монако, «Луи-Дозьем» стадиони.

Голлар: Бакайоко 87 - Мбаппе 24, Неймар 45+2 (пенальти), Сарабия 72, Мбаппе 90+1.

Монако: Леком, Хенрикс, Глик, Марипан, Балло-Туре, Бакайоко, Головин (Адриен Силва 69), Желсон Мартинш (Огюстен 78), Фабрегас (Йоветич 79), Кейта, Бен-Йеддер.

ПСЖ: Навас, Дагба, Силва, Кимпембе, Курзава, Гейе (Верратти 71), Куасси, Ди Мария (Дракслер 79), Неймар, Икарди (Сарабия 71), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Глик 45, Tухель 60, Куасси 68, Бакайоко 81, Курзава 86.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz