Қайднома

Қидирув

Бугун Қиргулида назорат учрашуви: "Нефтчи" - "Навбаҳор" -1:3

Бугун Қиргулида назорат учрашуви: "Нефтчи" - "Навбаҳор" -1:3

  16.01.2020 20:08
  0
  355
Бугун Қиргулида назорат учрашуви:

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси ўйингоҳида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўртасида назорат баҳси бўлиб ўтди. Ўртоқлик мақомида кечган мазкур беллашувга кўплаб футбол ихлосмандлари ташриф буюрдилар.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Дастлабки дақиқаларда "Нефтчи" вакиллари наманганликлар дарвозасини ишғол этиш учун ҳужум ташкил этган бўлсалар, бўлим ўрталарига келиб "Навбаҳор" вакиллари ўйин тизгинини қўлга ола бошладилар. Ўйиннинг 31-дақиқасига келиб "Навбаҳор" жамоаси аъзолари ҳисобни очдилар. Бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпни наманганликларнинг хорватиялик легионери Вилим Посинкович боши билан аниқ зарба йўллаб, "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим "Навбаҳор" жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Қизиқарли кечган баҳснинг иккинчи бўлимида дарвозаларга жами 3 та гол киритилди. Дастлаб Амирбек Жўрабоев "Навбаҳор" жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган бўлса, кейинроқ Аббос Ғуломов "Навбаҳор"нинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Ниҳоят бўлим сўнгига келиб "Нефтчи" вакиллари наманганликлар дарвозасига гол киритишни уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда учрашув ҳаками "Навбаҳор" футболчилари ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузди топди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини Идрис Бикмайкин аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.

Дўстона руҳда кечган баҳс "Навбаҳор" жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:3 (0:1)

Фарғона. "Нефтчи" СМ ўйингоҳи.

Голлар:
 Вилим Посинкович (0:1), Амирбек Жўрабоев (0:2), Аббос Ғуломов (0:3), Идрис Бикмайкин (1:3).

"Нефтчи": 
Шерзод Абдураимов, Дилёр Ирматов, Жамшид Қобулов, Миржамол Неъматов, Алишер Абдувоҳидов, Отабек Зокиров (Павел Смоляченко), Исломбек Каримов, Сардорбек Сотволдиев, Санжар Зокиров, Достонбек Бобожонов, Достонбек Тошматов (Идрис Бикмайкин).

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Тоҳир Шамситдинов, Ғиёс Комилов, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Фуат Байрамов, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Вилим Посинкович, Артём Шербак, Азизбек Турғунбоев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ислом Исоқжонов, Абдулҳай Исмоилов, Шаҳзод Ҳамидов, Обид Жўрабоев, Сардор Теляков, Анвар Ҳожимирзаев, Аббос Ғуломов


Бекзод Толибов тайёрлади


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz