Қайднома

Қидирув

Бизнинг чорак финалдаги рақибимиз БАА термаси бўлди!!!

Бизнинг чорак финалдаги рақибимиз БАА термаси бўлди!!!

  16.01.2020 20:35
  0
  423
Бизнинг чорак финалдаги рақибимиз БАА термаси бўлди!!!

Сизга яхши маълумки, бугун ниҳоят Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди. Айнан биз бефарқ бўлмаган "D" гуруҳида бугун "сараги саракка пучаги пучакка чиқди". Кутилмаганда шиддаткор ва тажовузкор ўйин кўрсатаётган Вьетнам КХДРга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди.

Иккинчи ўйинда эса араблар муроса йўлини танлашди. Аниқроғи, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Иордания ва БАА бир-бирларини судраган ҳолда кейинги босқичга чиқишди. Гуруҳда тўплар нисбатига кўра БАА биринчи ўринни эгаллади. Демак, акилларимиз чорак финалда БАА билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Бу ўйин 19 январь куни (Rajamangala  стадионида) Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.

"D" гуруҳи: Вьетнам - КХДР -1:2,  Иордания - БАА 1:1




Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz