Қайднома

Қидирув

Фелиш, Леога нима дединг?

Фелиш, Леога нима дединг?

  17.01.2020 05:32
  0
  277
Фелиш, Леога нима дединг?

Испания суперкубоги ярим финалидан ўрин олган «Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинда ёрқин вазиятлар жуда кўп кузатилди. Ҳар ҳолда, биринчи ярим финал анча осойишта ўтиб, «Реал» Испания кубогининг амалдаги соҳиби - «Валенсия»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратган эди - 3:1. «Барса» ва «Атлетико» қарама-қаршилиги эса кутилган «интрига»ни тақдим этди. Якунда «матрасчилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Демак, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган иккинчи ярим финалнинг энг ёрқин лаҳзалари:

- Лионель Месси 2та гол урди, бироқ унинг аниқ зарбаларидан бири VAR аралашуви билан йўққа чиқарилди.

- VAR яна Жерар Пике урган голни ҳам ҳисобга олмади.

Агар Пике ва Мессининг голлари инобатга олинганида, «Барса» 4:1 ҳисобида олдинга чиқиб оларди ва катта эҳтимолки, финалга йўл оларди. Бироқ 2:1 ўзгармай қолди ва «Атлетико» қандайдир 5 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳал қилувчи ўйин чиптасини ўз томонига оғдирди.

Учрашувнинг энг ўткир вазияти - Месси ва Жоау Фелиш ўртасида юзага келган тўқнашув. Португалиялик ёш юлдуз аввалига Жоржи Альба билан тўқнашиб кетди, кейин Мессини туртиб юборди. Шу онда жанжалга Серхио Бускетс, Луис Суарес ва Жерар Пике ҳам аралашишди. Табиийки, бу ҳолат кулгули мемлар яратилишига сабаб бўлди. Дейлик, ижтимоий тармоқларда мухлислар Фелишнинг Мессига нима деганини тахмин қилишга тушишди. Қизиғи, кўпчилик Криштиану Роналдуни ҳам орага «суқмоқда». Мана, айрим вариантларга қараб, ўзингиз хулоса чиқаришингиз мумкин:

1. «Ҳой, эшит, Криштиану сендан кучли, барибир».

2. «Ҳақиқий GOAT (greatest of all time) менинг мамлакатимдан. Унинг исм-шарифи - Криштиану Роналду».

3. «Агар КриРо сизларнинг жамоангизда бўлганидами, биз яксон бўлардик. Ҳозир эса кучлироқмиз».

4. «Ориги ҳозир бурчак тўпини амалга оширади. Шошил...».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz