Қайднома

Қидирув

Мақтовга лойиқ қарор

Мақтовга лойиқ қарор

  17.01.2020 09:36
  0
  254
Мақтовга лойиқ қарор

Тўғриси, Темур Кападзенинг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётганидан роса хурсандман. Футболчилик даврида ҳам клубларимиз, ҳам миллий жамоамизда ҳамиша жонини жабборга бериб тўп сурган Кападзе шундай ишончга мутлақо ҳақли эди. Ҳали кўрамиз, у бой тажрибасини ишга солиб, ёшлар термасини Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига яхши тайёрлайди ва йигитларимизни кичик мундиал сари бошлайди. Ички сезгим айтиб турибди, ЎФА бу сафар мураббий танлашда нишонни жуда тўғри олди. Сервер Жепаровнинг кичикроқ ёш тоифасидаги жамоа бошқарувини қўлга олгани ҳам таҳсинга сазовор. Демоқчиманки, биз етарлича тажриба тўплаган собиқ футболчиларимиздан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Бунда айниқса, миллий жамоамизга кўп меҳнати сингган ва етакчилик хусусиятига эга фахрийларга ишонч билдириш мақсадга мувофиқдир. Шахрий фикримча, ЎФАнинг бу борадаги сиёсатини олқишлаш керак.

--------------------------------------------------------------

Жамол БАҲОДИРОВ (Фарғона шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz