Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»да яна бир легионер

«Навбаҳор»да яна бир легионер

  17.01.2020 11:36
  0
  425
«Навбаҳор»да яна бир легионер

Хабарингиз бор, жамоамиз янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда ва бир қатор хорижлик ҳамда маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. 16 январь куни «Навбаҳор» сафига яна бир легионер қўшилди.

Бу туркманистонлик Вахит Оразсахедов бўлиб, у 1992 йил 26 январда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Оразсахедов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Рубин» (Қозон), «Нефтехимик» (Нижнекамск), «Ростов» (Ростов), Молдованинг «Дачия» (Кишинёв), Туркиянинг «Осмонлиспор» (Анқара), Озарбайжоннинг «Сабаил» (Боку), Туркманистоннинг ЦСКА (Ашхобод), «Олтин аср» (Ашхобод) ҳамда «Ахал» (Ахал) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Қирғизистоннинг «Дордой» (Бишкек) жамоасида ўтказиб, 28та ўйинда 20та гол уриб, Қирғизистон премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Вахит Оразсахедов ўз пайтида Туркманистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнаган. 2016 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп сурмоқда.

Туркманистонлик ҳужумчи «лочинлар»нинг бугунги машғулотларида иштирок этади.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz