Қайднома

Қидирув

Дердийок эркин агент сифатида «Пахтакор»га ўтди ва унинг маоши 2 млн. евро-ми?

Дердийок эркин агент сифатида «Пахтакор»га ўтди ва унинг маоши 2 млн. евро-ми?

  17.01.2020 20:45
  0
  516
Дердийок эркин агент сифатида «Пахтакор»га ўтди ва унинг маоши 2 млн. евро-ми?

Кутилаганидек, амалдаги чемпионимиз Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Туркиянинг «Гўзтепе» клуби ҳужумчиси Эрен Дердийокни ўз сафига қўшиб олди. 

Transfermarkt’га кўра, футболчининг трансфер баҳоси 350 минг еврони ташкил этади. Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи Тошкент клубига эркин агент мақомида келмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош тўлайди. 

Ушбу тажрибали футболчи 10 февраль куни «Пахтакор» сафида дебют қилади, шу куни «шерлар» Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини Дубайнинг «Ал-Аҳли» клубига қарши бошлайди. Асли турк миллатига мансуб швейцариялик ҳужумчи 2014-2015 йилларда «Қосимпошо» клубида Шота Арвеладзе қўл остида тўп сурган. 

Эслатиб ўтамиз, Дердийок 2008 йилда Швейцариянинг «Базель», 2009-2012 ва 2013-2014 йилларда Германиянинг «Байер», 2012-2013 йилларда «Хоффенхайм» , 2014-2016 йилларда «Қосимпошо», 2016-2019 йилларда «Галатасарой» клублари шарафини ҳимоя қилган. унинг сўннги клуби эса «Гўзтепе»га  ва у шу кунгача Туркия Суперлигасининг 5та учрашувида иштирок этганди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz