Қайднома

Қидирув

«А» Серия ўйлаганимиздан зўрроқ ва Ла Лигага эса ортиқча баҳо берилмоқда, чоғи

«А» Серия ўйлаганимиздан зўрроқ ва Ла Лигага эса ортиқча баҳо берилмоқда, чоғи

  18.01.2020 01:41
  0
  422
«А» Серия ўйлаганимиздан зўрроқ  ва Ла Лигага эса ортиқча баҳо берилмоқда, чоғи

«СЭ» нашри таҳлил гуруҳи Европанинг кучли 5та миллий чемпионатидан қайси бири энг томошабопи эканлигини аниқлаш мақсадида «таштиф» олиб бориб, бир қатор қизиқарли далилларга дуч келди. Тушунарлики, футболдаги томошабопликни белгилаб берувчи мезонлар кўп - самарадорлик, дарвозага йўлланган зарбалар сони, ҳисоблар хилма-хиллиги, турнир жадвали тиғизлиги ва ҳоказо...

МАҲСУЛДОРЛИК

Ўйин томошабоплиги ҳақида сўз очилса, табиийки, биринчи навбатда мияга маҳсулдорлик, яъни голлар миқдори келади. Ҳар ҳолда, футболчилар қанча кўп гол тортиқ этишса, мухлислар шунчалик яйрашади. Германиялик машҳур мураббий Кристоф Даум бежиз голни олий даражадаги ҳузурга қиёсламаган. Мана, кейинчалик гиёҳванд моддалар билан «қўлга тушган» мутахассиснинг юрти - Германияда бу борада ҳаммаси зўр. Оддий айтганда, кучли 5та чемпионат орасида маҳсулдорлик бобида айнан Бундеслига олдинда. Фақат немислар юртида мухлислар ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда 3тадан кўп гол кўришмоқда. Маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича «тафтиш»нинг яна 2та муҳим факти бор. Биринчиси - анча зерикарли ва ёпиқ лига сифатида тилга олинадиган Италия «А» серияси маҳсулдорлик бобида иккинчи яхши кўрсаткичга эга. Иккинчиси - Испания чемпионати аксинча, гол миқдори нуқтаи назаридан унча ёрқин эмас.

Европанинг кучли 5та чемпионатидаги ўртача маҳсулдорлик (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

1. Германия

1та ўйинда 3,22... гол

2. Италия

1та ўйинда 2,90... гол

3. Англия

1та ўйинда 2,81... гол

4. Испания

1та ўйинда 2,61... гол

5. Франция

1та ўйинда 2,50... гол

 

ЗАРБАЛАР МИҚДОРИ

Жорий мавсумнинг биринчи ярмига қадар Европанинг кучли 5та чемпионати орасида ҳар бир ўйинда энг кам зарба (ўртача ҳисобда) Испания лигасига тўғри келмоқда - 11,6...та (албатта, рақиб дарвозаси томон). Қаранг, ўйиннинг бу элементи бўйича ҳам Италия чемпионати етакчи бўлиб турибди. «А» сериядаги зарбалар миқдори Ла Лиганинг ўртача кўрсаткичидан деярли 3та кўп - мавжуд тушунчаларга қарши яна бир салмоқли факт. Тушунарлики, дарвоза томон зарбалар сони - ўйин томошабоплигини белгилашда нисбий аҳамиятга эга. Чунки бу статистикада барчаси ҳисобга олинган, ҳаттоки, узоқ масофадан берилган ва жуда ноаниқ чиққан зарбалар ҳам. Тўғри, шу ўринда битта соф математик эҳтимолдан кўз юммаслик керак: қанча кўп зарба йўлласанг, тўпнинг дарвозага киритиш имконияти шунча кўпаяди.

Европанинг кучли 5та чемпионатидаги ўртача зарбалар сони (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

 

1. Италия

1та ўйинда 14,5... зарба

2. Германия

1та ўйинда 13,6... зарба

3. Англия

1та ўйинда 12,7... зарба

4. Франция

1та ўйинда 12,3... зарба

5. Испания

1та ўйинда 11,6... зарба

 

ГОЛСИЗ ЎЙИНЛАР

Испания биринчилигида ҳисоб очилмаган ўйинлар фоизи жуда банд. Аниқроқ айтсак, жамоалар жами ўйинларнинг 9 фоизида мухлисларга гол тортиқ этолмади. Бу деярли ҳар 10та учрашувдан бирида 0:0 ҳисоби сақланиб қолди. Ҳа, моҳиятан олганда, баъзан голсиз дуранг қайд этилган учрашув ҳаттоки, 5:5 ҳисоби билан тугаган учрашувдан қизиқарлироқ кечиши мумкин. Лекин мухлислар стадионга ёки телевизор қаршисига аввало, голлар кўриш умидида талпинишлари айни ҳақиқатдир. Хўш, голсизлик муаммоси қаерда паст? Германияда! Диққат қилинг, Бундеслиганинг биринчи даврасидан ўрин олган учрашувларнинг атиги 5тасида гол урилмади.

Европанинг кучли 5та чемпионатидаги голсиз ўйинлар сони (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

1. Германия

5та ўйин (3,3 фоиз)

2. Англия

9та ўйин (4,5 фоиз)

3. Италия

11та ўйин (6,5 фоиз)

4. Франция

14та ўйин (7,5 фоиз)

5. Испания

17та ўйин (9,4 фоиз)

ЙИРИК ҲИСОБЛИ ҒАЛАБАЛАР

Голлар ҳам, зарбалар ҳам ўз йўлига. Томошабонликни белгилайдиган бошқа мезонлар ҳам йўқ эмас. Ҳамма ўйинда аввало, кураш ва «интрига» бўлишини хоҳлайди. бир томоннинг катта устунлиги сезилиб турадиган учрашувлар эса бетараф мухлисларни анча тез зериктиради, гарчи қатор-қатор голлар урилсада. Қисқаси. тенгма-тенг кураш — завқланишнинг муҳим шарти. Умуман, лигалардаги йирик ҳисобли ғалабалар (3та ёки кўпроқ гол фарқи билан)га турлича қараш мумкин. Ҳар ҳолда, айрим мухлисларга бир томоннинг «калтакланиши»ни кузатиш ёқмайди, баъзилар эса бундай «томоша»дан ўзгача роҳатланишади. Демак, йирик ҳисобли ғалабалар сони Бундеслигада кўпроқ. Бу германия чемпионатидаги юқори маҳсулдорлик самараси бўлса керак. Шу ўринда Италия лигасига яна алоҳида эътибор қаратишга тўғри келади. «А» серияда атиги 21та ўйин жамоалардан бирининг ҳисоб бўйича яққол устунлигида якунланди. Ваҳоланки, Италияда ҳам ўртача маҳсулдорлик чакки эмас. Қисқаси, Германия чемпионатининг акс манзараси... Хулоса шуки, Италияда рақиблар тенгма-тенг кураш олиб борган ҳолда, етарлича гол урадиган ўйинлар сони кўпроқ. Кўпчилик шунисини қадрласа керак.

Европанинг кучли 5та чемпионатидаги йирик ҳисобли ғалабалар сони (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

1. Германия

33та ўйин (21,5 фоиз)

2. Англия

28та ўйин (14 фоиз)

3. Франция

27та ўйин (14,4 фоиз)

4. Италия

21та ўйин (12,4 фоиз)

5. Испания

22та ўйин (12,2 фоиз)

 

ЎЗ МАЙДОНИ ВА САФАРДАГИ ГОЛЛАР

Жамоаларнинг ўз майдони ва сафарда урган голларии ўртасидаги нисбат қаерда кам? Яна Италия. Бу «А» серияда «Меҳмонда ўйнаш қийин» тушунчаси нисбатан пастлигидан далолат. Ғалабалар тақсимоти борасида ҳам худди шундай - Италияда икки томонда қайд этилган ютуқлар сони деярли тенг. Диққат қилинг, «А» серияда жамоалар меҳмонда мезбон сифатида атиги 4та кам ғалаба қозонган. Бу 1-2та тур эмас, балки деярли ярим мавсум натижаси. Ушбу кўрсаткич бўйича Франция чемпионати жадвалнинг охирида. Қисқаси, Лига 1 иштирокчилари сафарда ўйнашга ҳамон қийналишмоқда. Ҳар ҳолда, улар ўз майдонларида яққол устунликка эришишмоқда. Оддий айтганда, Францияда «Уйда деворлар ҳам ёрдам беради»  тушунчаси ҳали ҳам кучда.

Европанинг кучли 5та чемпионатида уй ва сафар ўйинларида урилган голлар нисбати (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

Мамлакат

Мезбонлар голи

Меҳмонлар голи

Фарқ

1. Италия

258та

232та

+26та

2. Англия

297та

262та

+35та

3. Германия

267та

225та

+42та

4. Испания

280та

189та

+91та

5. Франция

288та

179та

+109та

Европанинг кучли 5та чемпионатида уй ва сафар ўйинларида қозонилган ғалабалар нисбати (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

Мамлакат

Мезбонлар ғалабаси

Меҳмонлар ғалабаси

Фарқ

1. Италия

67та (40 фоиз)

63та (37 фоиз)

+4та

2. Германия

69та (45 фоиз)

51та (33 фоиз)

+18та

3. Англия

86та (43 фоиз)

65та (33 фоиз)

+21та

4. Испания

83та (46 фоиз)

47та (26 фоиз)

+36та

5. Франция

96та (51 фоиз)

46та (25 фоиз)

+50та

 

ТУРНИР ЖАДВАЛИ ТИҒИЗЛИГИ

Лигадаги рақобат ва томошабоплик даражасини кўрсатиб берадиган яна бир жиҳат - бу турнир жадвалининг умумий ҳолати. Жамоалар тўплаган очколар ўртасидаги фарқнинг кичиклиги рақобат яхшилигидан далолатдир. Бу борада Германия чемпионати энг яхши кўрсаткичга эга - Бундеслига пешқадами ва аутсайдери ўртасидаги «жар»лик янги йилгача 25 очкога тенг бўлди. Энг катта фарқ эса Англияда юзага келди - 42 очко. Лекин шу жойда «Ливерпуль» чинакам ноёб ва феноменал мавсум ўтказаётганини эътиборга олиш керак. Хуллас, Юрген Клопп жамоасини истисно тариқасида четга олиб турсак, жадвалнинг тиғизлиги ёмон эмас - 2019 йил якунида иккинчи ва 20-жамоа ўртасидаги фарқ 29 очкони ташкил этди. Испанияда эса пешқадам ва аутсайдерни ажратган очко шунча.  

Европанинг кучли 5та чемпионатида биринчи ва охирги ўрин эгалари ўртасидаги фарқ (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

 

1. Германия

25 очко

2. Испания

29 очко

3. Италия

31 очко

4. Франция

33 очко

5. Англия

42 очко (29 очко*)

 

* иккинчи ва охирги ўрин ўртасидаги фарқ.

 

1-6-ЎРИНЛАР ТИғИЗЛИГИ

Турнир жадвалидаги етакчилар гуруҳига алоҳида назар солиш ҳам мақсадга мувофиқ. Демак, кучли олтиталикни олсак, энг тиғиз жадвал Германия ва Испания чемпионатларида вужудга келди. Ҳар иккисида етакчи янги йилга қадар 6-поғонадаги жамоадан 9 очкогагина ўзиб кетди. Голлар масаласида қовонтираётган «А» серияда ҳам тиғизлик чакки эмас, гарчи «Ювентус» ва «Интер» бошқалардан яққол олдинлаб кетган бўлсада. Лекин жорий мавсум таъқибчиларини орқада қолдириш борасида ҳеч қайси жамоа «Ливерпуль» олдига тушолмайди, барибир.

Европанинг кучли 5та чемпионатида биринчи ва олтинчи ўрин эгалари ўртасидаги фарқ (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

1. Германия

9 очко

   Испания

9 очко

3. Италия

13 очко

4. Франция

17 очко

5. Англия

25 очко (12 очко*)

* иккинчи ва олтинчи ўрин ўртасидаги фарқ.

 

ПЕШҚАДАМЛАР ЙЎҚОТИШИ

Жорий мавсумнинг биринчи ярмида Ла Лига ва Бундеслига етакчиси нисбатан кўпроқ очко йўқотди. Бу бир томондан, чемпионат иштирокчилари савия бир-бирига яқин эканлиги, рақобат юқорилигини англатади. Бошқа тарафдан қарасак, барчаси рақиблар кучи эмас, балки етакчининг яхши спорт ҳолатига киролмаганига боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Дейлик, «Барселона»нинг мавсумдаги ўйинларига қарасак, бу фикр яққол тасдиқланади. Англияда эса аксинча, пешқадам ақлга сиғмас даражадаги ҳолатда. Ахир «Ливерпуль» янги йилга қадар атиги 2 очко йўқотдики, бунга ишониш мушкул. Қаранг, АПЛнинг иккинчи жамоаси бу даврда нақ 18 очкодан маҳрум бўлди.

Европанинг кучли 5та чемпионатида етакчи клуб йўқотган очколар миқдори (2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича)

 

1. Англия

2 очко (18 очко*)

2. Италия

9 очко**

   Франция

9 очко

4. Германия

14 очко

5. Испания

15 очко

* 2-ўрин соҳиби йўқотган очколар миқдори.
** Италияда 2та жамоа - «Ювентус» ва «Интер» тенг миқдорда очко йиғди ва йўқотди.

 

  ЎРТАГА ЭНГ ТОМОШАБОПИ - БУНДЕСЛИГА, ШЕКИЛЛИ

Энди барча таҳлилий кўрсаткичларни умумлаштирсак, энг кам сумма Германия турнирига тегишли бўлади. Яъни ҳар бир кўрсаткич бўйича чемпионатлар жойлашган ўринларни жамласак, Бундеслига номига 16 рақами ёзилади. Шундай экан, кучли 5та чемпионат орасида энг томошабопи Германияники, шекилли.

Ўринлар суммаси

1. Германия

16

2. Италия

20

3. Англия

26

4. Испания

35

5. Франция

36

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz