Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: "VAR илк мавсумдаёқ идеал бўлмайди..."

Арсен Венгер: "VAR илк мавсумдаёқ идеал бўлмайди..."

  18.01.2020 03:03
  0
  264
Арсен Венгер:

Ўтган ойда ФИФА омма эътиборини тортган келишувни амалга оширди: Арсен Венгер футболни глобал ривожлантириш ассоциацияси раҳбарлигига тайинланди. Эндиликда ушбу мутахассис ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида биринчи рақамли спорт тури ҳисобланган футболни ривожлантириш назоратига масъул бўлади. 70 ёшли француз муваффақиятли мураббийлик фаолиятида олган тажрибасига таянган ҳолда, бошқа ролда ўз билимларини ишга солади. Венгер ортда қолган 70 йилдан кейинги ҳолати ҳақида гапириб берди.

«Бу оддий ўзгариш эмас, зеро ҳаётимнинг аксар қисмини футболнинг бошқа бир қисмида ўтказганман: мусобақалар, келгуси ўйинда ғалабага интилиш. Эндиликда гап футболнинг келажаги ҳақида бормоқда: уни бутун дунёда мукаммаллаштириш бўйича ишлаймиз».

Ўйинлардан аввал ҳар бир жиҳатни астойдил ўрганишга кўниккан Венгер ассоциациянинг техник масалаларида етакчи роллардан бирини ўйнайди, шунингдек, мураббийларни ўқитишга катта эътибор қаратади.

«ФИФАнинг учта роли бор: бири - турнирлар ташкилотчилиги, иккинчиси - мусобақалар ва қоидаларни изга солиш ваколати, учинчиси - бутун дунёда футболни ривожлантириш. Ташкилотнинг Европада иши бунчалик кўп эмас, аммо «кўҳна қитъа» ва бошқа минтақалар футболи ўртасида фарқ жуда катта».

***

«ФИФА футболнинг ҳамма ерда бир хил суръатда ривожланишига масъул. Бошқа федерацияларда турнир ташкилотчилиги, мураббийлар ва футболчилар савиясини оширишга эҳтиёж бор - биз ушбу масалада ишлашимизга тўғри келади».

Венгер Қатарда ташкил этилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашди. Мазкур мусобақада барча қитъалар чемпионлари энг яхши бўлиш учун курашишди. Турнирнинг ҳозирги форматига кўра, 7та жамоа қатнашади - олтита қитъа чемпиони ва мезбон клуб. 2021 йилдан бошлаб 24та жамоа рақобатга киришади.

«Айни пайт иккита талаб бор: бири - одамларнинг маҳаллий клубларга қизиқишини ошириш бўйича локал талаб. Бундан ташқари, энг яхши жамоалар ўйинини кўришни хоҳлаган халқаро фанатларга эга бўлиш лозим».

2016 йили ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ФИФА илк бор ҳакамларга қарор чиқаришда ёрдам берувчи видеотакрорлар тизимидан фойдаланди. Шундан буён VAR анча оммалашди: 2018 йилги мундиалда, Франциядаги аёллар иштирокидаги жаҳон чемпионатида қўлланди. Кейинчалик мазкур технология Венгер 1996-2018 йиллар мобайнида ишлаб, кўплаб муваффақиятларга эришган АПЛга ҳам татбиқ этилди.

«Ўйлашимча, тўғри чиқарилган қарорлар фоизи ўсди. Биз АПЛда дастлабки босқичда турибмиз, VAR биринчи йилдаёқ идеал тарзда ишлаши имконсиз. Тизимнинг ишида эффектни ошириш, уни янада тезкор қилиш учун вақт керак».

***

«Менинг биринчи галдаги вазифам - тўғри қарорлар сонини кўпайтириш - бунга эса босқичма-босқич эришиш мумкин. Ҳакамлар ёрдамида VARни янада яхшилаш учун бор кучимизни ишга соламиз».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz