Қайднома

Қидирув

Каллум Хадсон-одои: «Роналдиьо – чинакам афсона»

Каллум Хадсон-одои: «Роналдиьо – чинакам афсона»

  18.01.2020 09:09
  0
  356
Каллум Хадсон-одои: «Роналдиьо – чинакам афсона»

«Челси» расмий сайтида ажойиб бир рукн бор - «...билан 90 сония». Бу мини-интервьюларга мўлжалланган: тасодифий мавзулар кўтарилган паллада жамоа футболчилари блиц-саволларга жавоб қайтарадилар. Мана, рукн муаллифлари яқинда ёш ҳужумчи Каллум Хадсон-Одоини спортга оид саволлар билан безовта қилишди.

- Сиз учун футболдан кейинги ўринда турувчи спорт тури қайси?

- Баскетбол. Телевизор орқали баскетбол ўйинларини томоша қилиш учун доимо имконият қидираман. Бу спорт турининг барча жиҳатлари ёқади, айниқса, умумий муҳити. Хуллас, баскетболга меҳрим жуда баланд.

- Ҳозирда қайси клублар ўйинларини алоҳида кузатиб боряпсиз?

- «Барселона», «Реал», «Ювентус»... Оддий айтганда, сайёрамиздаги энг машҳур жамоалар ўйинларига бефарқ эмасман.

- Қизиқ, сизнингча, футболдан ташқари, яна қайси спорт турида муваффақиятга эришишингиз мумкин эди?

- Баскетбол ёки енгил атлетикада. Ҳар ҳолда, жуда тезкорман, дейлик, Рубен Лофтус-Чикдан фарқли равишда. Ўйлашимча, у жамоамиздаги секин югурадиган футболчиларнинг бири.

- Ўзингиз бевосита гувоҳ бўлган энг серзавқ спорт мусобақаси...?

- Бир сафар теннис кўргани «Уимблдон» турнирига бордим. Унда бир қатор машҳур ракетка усталари кортга тушишди. Ўша куни ярим финал баҳсимидими, ёдимда йўқ. Қайси теннисчилар ўйнашганини ҳам эслолмайман. Лекин ўйин ўта муросасиз ва қизғин кечганди.

- Сиз учун замонавий спортдаги энг суюкли юлдуз ким?

- Криштиану Роналду. Чунки у бутун фаолияти давомида тўхтовсиз равишда ўз маҳоратини ошириш йўлида тер тўкмоқда ва асл профессионал эканлигини намойиш этмоқда. Табиийки, Роналду барча ёш футболчиларга намуна бўладиган ўйинчи, , шахсан мен учун ҳам.

- Спорт тарихидаги энг суюкли юлдуз-чи?

- Роналдиньо. У ўйин услуби билан бошқалардан яққол ажралиб турарди. Ўзи эса доимо қувноқ, юзидан табассум аримасди. Қисқаси, Роналдиньо ижросидаги ўйинларни кузатган киши барча ташвишларини унутарди. Шуларни ҳисобга олиб, Ронини тарихдаги энг ёрқин спорт юлдузи сифатида эътироф этаман.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz