Қайднома

Қидирув

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф"га ёрдам беради...

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф"га ёрдам беради...

  17.01.2020 22:00
  0
  311
Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев

«Насаф» клубининг келажагига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ фаол мухлислар Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қабулида бўлишганди. Бўлиб ўтган суҳбатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Содиқовга мурожаат қилдик, дея ёзади «Насаф» клуб расмий сайти.

«Вилоят ҳокими клуб мухлислари билан учрашганларидан сўнг «Насаф» футбол клуби президенти – «Шўртан газ кимё» мажмуаси директори Шуҳрат Асланов ҳамда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан учрашди.

Учрашувда клуб раҳбарияти жамоанинг ҳозирги ҳолати, клубнинг республикада тутган ўрни, ундаги камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берилди.

Вилоят ҳокими ҳам мухлисларнинг талабига биноан, вилоятнинг бош жамоасига 3-4 нафар атрофида тажрибали ўйинчиларни клубга жалб этиш бўйича маблағ масаласида ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари клубни янада ривожлантириш тўғрисида ўз таклифлари билан ҳам ўртоқлашди» - дейилади клуб расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» клубининг бош ҳомийси «Шўртан газ кимё» мажмуаси саналади. Қолаверса, 2019 йилда «Enter Engineering» компанияси Қаршининг «Насаф» жамоасига 10 миллиард сўмлик ҳомийлик ёрдами берилишини маълум қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz