Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик ўйини: Ўсмирлар терма жамоаси “Локомотив-2003”ни мағлуб этди

Ўртоқлик ўйини: Ўсмирлар терма жамоаси “Локомотив-2003”ни мағлуб этди

  18.01.2020 00:10
  0
  276
Ўртоқлик ўйини: Ўсмирлар терма жамоаси “Локомотив-2003”ни мағлуб этди

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказди. Бугун терма жамоамиз “Локомотив-2003”га қарши ўйин ўтказди ва шу билан пойтахт йиғинини якунлади. Учрашувда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ўсмирларимиз сафида голларни Сардор Хожибоев ҳамда Нодир Хабибуллаев киритди.

Шу билан терма жамоамиз йиғинга якун ясайди ва Минскка йўл олади.

Ўртоқлик ўйини

17 январь 2020, “Чиғатой” стадиони

“Локомотив-2003” – Ўзбекистон U-16 1:2

Голлар: Сардор Хожибоев (32), Нодир Хабибуллаев (70).

Ўзбекистон U-16: Бекнур Пармонов, Абдулазиз Тошкенбоев, Вазген Погосян, Мақсуд Аълохўжаев, Жаҳонгир Ўрозов, Асад Қаххоржонов, Нодир Абдураззоқов, Диёр Иномов, Сардор Хожибоев, Сарвар Баҳодиров, Облаёр Раҳматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асрор Кенжаев, Бехруз Маҳмудов, Азиз Тошпўлатхонов, Александр Зевадинов, Абдулазиз Файзуллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Данила Ни, Нодир Хабибуллаев, Риан Исломов.
***

Биласиз, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Баҳрайнда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Азамат Абдураимов жамоаси бугун, 17 январь куни эрталаб “Локомотив-2003”га қарши ўйин билан Тошкентдаги йиғинни якунлайди ва Беларусга халқаро мусобақада иштирок этиш учун йўл олади. 19-25 январь кунлари оралиғида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилади. Унда Исландия, Исроил, Грузия, Тожикистон, Беларусь, Бельгия, Финландия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

 

Мусобақада қатнашадиган футболчилар рўйхати:

 

Исм-фамилия Туғилган санаси Ампуласи Клуби
1. Асрор Кенжаев 2004 Дарвозабон Спартак
2. Отабек Боймуродов 2003 Дарвозабон Пахтакор
3. Вазген Погосян 2004 Ҳимоячи Пахтакор
4 Абдуллоҳ Омоналиев 2005 Ҳимоячи Спартак
5. Миркамол Абдураззоқов 2004 Ҳимоячи Пахтакор
6. Кирилл Тодоров 2004 Ҳимоячи Пахтакор
7. Тоҳир Тўхтасинов 2004 Ҳимоячи Бунёдкор
8 Суннат Поёнов 2005 Ҳимоячи Пахтакор
9. Абдуқодир Ҳусанов 2004 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
10 Асад Қаххоржонов 2004 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
11. Диёр Иномов 2004 Ярим ҳимоячи Спартак
12. Нодир Абдураззоқов 2004 Ярим ҳимоячи Чирчиқ ОЗК
13. Мухритдин Пазилдинов 2004 Ярим ҳимоячи Пахтакор
14 Алишер Хайруллаев 2004         Ярим ҳимоячи Насаф
15. Сардор Хожибоев 2004 Ҳужумчи Пахтакор
16. Облаёр Раҳматов 2004 Ҳужумчи Нефтчи
17. Шаҳзод Акрамов 2004 Ҳужумчи Насаф
18. Рустам Турдимуродов 2004 Ҳужумчи Пахтакор

 

 

“А” гуруҳи: Беларусь, Финландия, Бельгия, Ўзбекистон.

 

1-тур

19 январь

Беларусь – Ўзбекистон

 

 

2-тур

21 январь

Бельгия – Ўзбекистон

 

 

3-тур

23 январь

Ўзбекистон – Финландия

 

 

25 январь

5-ўрин учун ўйин

3-ўрин учун ўйин

Финал

Мусобақанинг барча учрашувлари Минскдаги футбол манежида ўтказилади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz