Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» Дердийок трансферини расман эълон қилди

«Пахтакор» Дердийок трансферини расман эълон қилди

  17.01.2020 23:17
  0
  184
«Пахтакор» Дердийок трансферини расман эълон қилди

Швейцариялик ҳужумчи жамоамизнинг янги футболчисига айланди.

Швейцария терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатлари финал босқичи иштирокчиси бўлган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийок «Пахтакор»нинг навбатдаги трансферига айланди. Футболчи жамоамиз билан эркин агент сифатида икки йиллик шартномага имзо чекди.

Дердийок фаолиятини Швейцариянинг «Олд Бойз» жамоасида бошлаган. Кейинчалик яхши ўйинлари билан ўша пайтда мамлакатда гегемон саналган клуб «Базель» эътиборини жалб қилган.

Шундан сўнг Германия бундеслигасида «Байер» ва «Хоффенхайм» клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан у фаолиятини Туркияда давом эттириб, «Қосимпошо», «Галатасарой» ва «Гўзтепе» жамоаларида тўп тепди.

«Базель» ва «Галатасарой» таркибида Швейцария ва Туркия чемпионига айланган. Миллий терма жамоаси сафида эса кўплаб муваффақиятли ўйинларда майдонга тушиб, Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этиб, мухлислар қалбидан жой олган.

Умид қиламизки, Эрен Дердийокнинг «Пахтакор»даги фаолияти омадли чиқади ва у кўплаб совринларни қўлга киритишимизда ёрдам беради.

«Шерлар» сафига хуш келибсан, Эрен!

Эрен ДЕРДИЙОК

Туғилган санаси: 12.06.1988

Туғилган жойи: Базель, Швейцария

Бўйи: 191 см

Амплуаси: ҳужумчи

Фаолияти:

2004–2006  Олд Бойз  18 ўйин, 10 гол

2006–2009  Базель  63 ўйин, 17 гол

2009–2012  Байер   90 ўйин, 25 гол

2012–2014  Хоффенхайм19 ўйин, 1 гол

2013–2014  Байер  18 ўйин, 1 гол

2014–2016  Қосимпошо  40 ўйин, 15 гол

2016–2019  Галатасарой  63 ўйин, 20 гол

2019  Гўзтепе  5 ўйин

Швейцария терма жамоасида 60 учрашувда 11 гол урган.

Ютуқлари: Швейцария чемпиони-2008, Швейцария Кубоги соҳиби-2008, Туркия чемпиони-2018, Туркия Суперкубоги соҳиби-2016.

Швейцариянинг энг яхши ёш футболчиси-2008.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz