Қайднома

Қидирув

U-23 Осиё чемпионати. БАА – Ўзбекистон: ўйин олди тадбирлар

U-23 Осиё чемпионати. БАА – Ўзбекистон: ўйин олди тадбирлар

  17.01.2020 23:35
  0
  1091
U-23 Осиё чемпионати. БАА – Ўзбекистон: ўйин олди тадбирлар

Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

18-январдан мусобақада чорак финал учрашувларига старт берилади. Любинко Друлович устозлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бу босқичда БАА термаси билан баҳс олиб боради. Учрашув 19-январ куни ўтказилади.

18-январь санасида эса БАА – Ўзбекистон ўйини олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Дастлаб соат 10:00 (Тошкент вақти билан соат 12:00)да ҳар икки терма жамоа менежерлари, шифокор ҳамда медиа-офитсерлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама этилади, қолаверса жамоалар ўйинни қандай рангдаги спорт формаларида ўтказишига ойдинлик киритилади.

Сўнгра соат 12:30да «Ражамангала» стадиони анжуманлар залида ҳар икки терма жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. U-23 Осиё чемпионатини бевосита Таиланддан ёртиб бориш учун Ўзбекистондан 17 нафар ОАВ вакили аккредитатсиядан ўтган. Ушбу ОАВ вакилларининг барчасини матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Қайд этиш жоиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 19-январ куни Бангкокдаги «Ражамангала» стадионида бўлиб ўтади ва соат 18:15да старт олади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz