Қайднома

Қидирув

Расман: Эшли Янг «Интер» футболчиси!

Расман: Эшли Янг «Интер» футболчиси!

  18.01.2020 00:31
  0
  349
Расман: Эшли Янг «Интер» футболчиси!

Ярим ҳимоячи Эшли Янг «Интер» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақида футболчининг собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед» ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

«Нерадзурри» ва Янг ўртасида тузилган шартнома жорий йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланди. Натижага қараб мазкур келишув яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. Шартномага шундай банд киритилган. Хабарларга кўра, бу трансфер учун «Интер» 1,5 миллион евро пул сарфлаган.

Маълумот учун, Эшли «Манчестер Юнайтед» сафига 2011 йили қўшилган. Футболчи ундан олдин «Астон Вилла» ва «Уотфорд» клублари шарафини ҳимоя қилган. Янг жорий мавсум «қизил иблислар» сафида 18та ўйин ўтказиб, 1тадан гол ва голли узатмани амалга оширган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz