Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» машғулотларни давом эттирмоқда, бугун ўртоқлик ўйини

«Қўқон-1912» машғулотларни давом эттирмоқда, бугун ўртоқлик ўйини

  18.01.2020 10:04
  0
  303
«Қўқон-1912» машғулотларни давом эттирмоқда, бугун ўртоқлик ўйини

«Қўқон-1912» жамоаси футболчилари Тошкент шаҳрида ўз машғулотларини давом этиришмоқда. Машғулотлар бош мураббий ишлаб чиққан режа асосида кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Ҳозирги кунларда таркибга янги қўшилган футболчилар йўқ.

Бироқ селекция ишлари бир дақиқа ҳам тўхтатилмаган.  Мураббийлар штаби жамоани кучайтириш учун тинмасдан изланишмоқда. Яқин кунларда таркибимизга яна бир нечта  футболчилар қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Бугун «Қўқон-1912» футболчилар Андижоннинг «Андижон» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишади. Учрашув бугун, соат 12:00да, «Бунёдкор» академиясига қарашли стадионда бошланади. Ўйин тафсилотлари ҳақида маълумотларни саҳифаларимиз орқали сизларга етказамиз.

«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz