Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: «БААга қарши катта ўйин кутяпти»

Любинко Друлович: «БААга қарши катта ўйин кутяпти»

  18.01.2020 10:41
  0
  390
Любинко Друлович: «БААга қарши катта ўйин кутяпти»

Чорак финал ўйинлари олдидан мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович унда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли харакат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Орзуйимиз сари интилишда давом этамиз. Мақсад Олипиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор. 8 нафар. Уларнинг тажриси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Оғир бўляпти ўйинлар.

Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди.

Айни вақтда турнирнинг 8та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди» - дейди югославиялик мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz