Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонда футбол клублари хусусийлаштирилиши мумкин

Ўзбекистонда футбол клублари хусусийлаштирилиши мумкин

  18.01.2020 20:58
  0
  458
Ўзбекистонда футбол клублари хусусийлаштирилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.  Қарор лойиҳасида қайд этилишича, Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциациялари олдига давлат тасарруфидаги футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратилишини таъминлаш вазифаси юклатилади.

Ўзбекистон Суперлигаси 2019 йилги мавсумида иштирок этган клублар ва уларнинг таъсисчиларининг клубдаги улушлари

Фото: Telegram/@CorpInfo

Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг асосий вазифалари этиб белгиланиши кутилмоқда:

— болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;

— юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селексия) тизимини тубдан такомиллаштириш;

— футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;

— футбол соҳасини бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;

— футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратилишини таъминлаш;

— футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали «ўзбек футболи» бренди яратилишини таъминлаш;

— футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларини жорий этиш;

— футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;

— футболни, шу жумладан ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.

Қарор лойиҳаси матни билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz