Қайднома

Қидирув

Стивен Жеррардни «Реал» "йўлдан уриш"ни истаганди, лекин...

Стивен Жеррардни «Реал» "йўлдан уриш"ни истаганди, лекин...

  20.01.2020 03:41
  0
  187
Стивен Жеррардни «Реал»

«Ливерпул»нинг афсонавий сардори Стивен Жеррард самарали фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалардан таклиф олганига қарамай, охирига қадар «қизиллар»га юксак садоқатини намойиш этди. Яъни буюк Стиви фақат бутсаларини михга илиш арафасидагина АҚШга йўл олди. Айни пайт Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» клубини бошқараётган Жеррард яқинда қадрдон дўсти ва собиқ клубдоши - Жейми Каррагер билан дийдорлашиб, яқин ўтмиш воқеаларини ёдга олди. «Менимча, Стиви 2005 йили «Энфилд»дан кетишга жуда яқин келганди. У ўшанда «Челси» сафига қўшилишни режалаштириб, клуб раҳбариятидан трансферига рухсат беришни сўраганди. «Кўклар» ўз навбатида, «қизиллар»га 37,5 млн. фунт таклиф этишганди. Гари Невилл таъбири билан айтганда, бу сумма Фред учун тўланган сумманинг 50 фоизи... Лекин ўша вақт ўлчовига қараганда, катта маблағ эди...» -  бу Жейми Каррагернинг эътирофи. Энди Жеррарднинг хотираларига қулоқ тутамиз...

 

- Аввало, ўз савиям, «Челси»нинг таклифи нечоғли жиддий эканлиги ва Рафаэль Бенитес билан муносабатимиздаги худбинликка эътибор қаратгандим. Агар ўшанда озгина етуклик ва тажриба бўлганида, эҳтимолки, айрим бемаънигарчиликлар юзага келмасмиди? Балки қатъийроқ турганимда, «Ливерпул»да мени тўғри тушунишармиди?

- Бошқа жамоаларнинг сени футболчи сифатида ҳурмат қилиши ҳамиша ёқимли. Шахсан ўзим Жозе Моуриньо билан «Челси»да бир неча мавсум ҳамкорлик қилишдан кўра, унинг қўл остида Мадридда 2 йил тўп суришни афзал кўрардим. Қисқаси, Лондон жамоасига ўтмаганимга асло афсусланмайман. Умуман, афсусланишдан нима наф? Мана, ҳозир ўзимга қарашли болаларни «Ливерпуль» ўйинларига олиб боришим мумкин, қолаверса, мени академияда мураббий сифатида ишлашга чорлашяпти. Албатта, клубнинг бундай муносабати таҳсинга сазовор.

- Дарҳақиқат, менда Мадридга йўл олиш имконияти йўқ эмасди, аммо жонажон жамоамни ранжитишни истамадим. Ўтмиш воқеаларини ёдга олган ҳолда, баъзан ўйга толардим: «Агар 1-2 мавсум Мадридда Жозе Моуриньо раҳбарлигида ўўйнаганимда, ЕЧЛда тўп сурганимда, балки бебаҳо тажриба тўплармидим... Лекин бундай воқеа юз бермади. Тўғрисини айтаман, «Реал» вакиллари мендан ўз трансферимни талаб қилиб, «Ливерпул»га қарши чиқишимни сўрашганди. Чунончи, келишувни амалга оширишнинг ягона йўли шу эди. Аммо бундай йўл тутишни истамадим... Қолаверса, «Реал»нинг таклифи жиддий эканлигига ишончим комил эмасди. Балки шунчаки, фикримни билмоқчи бўлишгандир...

- Аслида хориж жамоасида тўп суриш менга қанчалик ёқиш-ёқмаслигини аниқлолмай, узоқ вақт бу саволдан қутулолмай юрганман. Европа чемпионатидан кейин Германияга йўл олиш учун ажойиб имкониятга эга бўлдим. «Бавария» вакиллари Бастиан Швайнштайгер фаолияти ниҳоясига яқинлашаётган паллада менга жиддий таклиф билан мурожаат қилишди. «Бавария»ни тасаввур қила оласизми? У қай даражада буюк жамоа? Тушунарлики, Мюнхенда олинажак тажриба ҳақида ўйламасликнинг иложи йўқ эди. Аммо бошқа томондан, қарама-қарши саволлар тинчлик бермади: «Тўхта-тўхта, ахир «Ливерпуль» сардорисан, қандайдир ўзгариш билан нимага эришмоқчисан?» Ахир шундоқ ҳам номдор клубда эдим. Дейлик, 24 ёки 25 ёшли пайтда бундай етукликка эришмагандим..

Дарҳақиқат, Стиви Жи янада майинроқ ва кўркамроқ майсани излашдан воз кечди ва 2015|2016 йиллар мавсумига қадар борига шукр қилиб, «Ливерпул»да қолди. Фақат шундан кейингина футболчи ролидаги сўнгги босқичини ўташ ва кейинчалик мураббийликда ўз омадини синаб кўриш учун «Лос-Анжелес Гэлэкси»га равона бўлди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz