Қайднома

Қидирув

Чизиқни қийшиқ чизибсиз-ку!

Чизиқни қийшиқ чизибсиз-ку!

  19.01.2020 09:58
  0
  168
Чизиқни қийшиқ чизибсиз-ку!

Италия «А» сериясининг яна топ даражага чиқаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқат, яъни факт. Златан Ибрагимович ва Криштиану Роналду мазкур лигага ёрқинлик киритишди, жасур Антонио Конте эса интрига бағишлади. Шунга қарамай, биз кўникиб улгурган қадрдон Италия айрим жиҳатлар билан ҳамон ўзлигини йўқотмаётгандек.

Ўтган дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда эътиборга молик фотосуратлар тарқалди. Тасвирларда стадион ходимлари «Верона» - «Женоа» ўйини олдидан майдондаги чизиқларни қайта чизиб чиқишаётганини кўриш мумкин эди. Умуман олганда, биринчи қарашда қизил арава етаклаган киши кўпчиликнинг диққатини тортди.

Учрашувдан олдин майдонни кўриб чиққан ҳакам дарвозалардан бирининг олдидаги чизиқ қийшиқ чизилганини пайқаб қолди. Натижада, кимнингдир иш кунини чўзиш, хатони тўғрилашга тўғри келди. Яъни аввалги чизиқ устидан текисроқ варианти чизилди.

Мавжуд камчилик туфайли ўйин 15 дақиқага кечикди, ахир бу ҳазил эмас - VAR даврида ҳар бир сантиметр улкан аҳамият касб этади. Аниқликни оддий арқон таъминлади. Лекин барибир, чизиқни идеал тарзда текислашнинг имкони бўлмади.

«Верона» гол урган вазият тасвирланган фотосуратларда ўша чизиқнинг қандай кўриниш касб этганини яққол кўриш мумкин. Дарвозабонга тегишли ҳудуднинг қайта бўялгани шундоққина кўриниб турарди. Чунки эски чизиқ яхшироқ чизилганди.

Дарвоқе, уч йил аввал МЛСда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди: «Монреаль» ва «Торонто» клублари ўртасидаги баҳс арафасида ҳакам майдон чизгиларида хатолик борлигини аниқлади. Жарима майдончаси жуда тор кўринишда эди. Оқибатда, ўша жойни қайта чизиб чиқишга тўғри келганди: аввалига эски чизиқлар ўчирилди, кейин эса янгилари чизилди. Стадион ходимлари ишларини якунлашди ва ўйин белгиланган вақтдан 32 дақиқа кечикиб бошланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz